French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Бўстонлиқ туманидан олиб қочилган автомобил ЙПХ инспекторлари томонидан эгасига қайтарилди
16:44 / 2021-09-29

Тошкент вилояти Бўстонлиқ тумани “Бараж” маҳалла фуқаролар йиғинидаги Э.Асанов кўчасида жорий йил 26 сентябрь куни соат 07:30 ларда бир кун аввал қолдирилган “Ваз-21011” русумли транспорт воситаси олиб қочилганлиги тўғрисида фуқаро ички ишлар органларига хабар берган.

Шундан сўнг вилоят ИИББ ЙҲХБ ҳодимлари томонидан тўсиб ушлаш тадбири амалга оширилди. Олиб борилган тезкор қидирув ва суриштирув ишлари натижасида, ушбу автомобиль Бўстонлиқ тумани Ҳондойлиқ қишлоғи “Кўктўнли” МФЙ ҳудудида намунали уйлар яқинида, қаровсиз ҳолда Тошкент вилояти ИИББ ЙҲХБ қидирув ва суриштирув бўлими бошлиғи майор Х.Насриддинов томонидан топилди.

Олинган ашёвий далиллар орқали мазкур транспорт воситаси ҳудудда яшовчи 2003 йилда туғилган фуқаро Ў.С. томонидан олиб қочилгани аниқланди ва гумонланувчи ўз яшаш уйида ушланди.

Ҳолат юзасидан Бўстонлиқ тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг тегишли моддасига кўра, жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

 

А.Мусаев, ЎзА