Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Бўстонлиқ туманида бодомзор яратилди
17:12 / 2024-03-19

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг тегишли фармойишига биноан, кўчатларни экиш бўйича тадбирларни тизимли ва сифатли ташкил қилиш мақсадида барча вазирлик ва идоралар, вилоятлар, туманлар, маҳаллалар ва ижтимоий соҳа объектларида  манзилли дастурлар ишлаб чиқилган. Хусусан, куз-баҳор мавсумида 17,5 мингта кўчат ўтказиш бўйича чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. 

Шу муносабат билан “Uzbekistan Airports” АЖга Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманида ер майдони ажратилган бўлиб, компания ходимлари “Бурчмулла” ўрмон хўжалиги мутахассислари билан биргаликда бодомзор барпо этди.   

Ўрмон хўжалиги билан тузилган шартномага мувофиқ, белгиланган ҳудудда 3 мингта кўчат экилади. Шу билан бирга, янги боғнинг дарахтларини парвариш қилиш режаси ҳам ишлаб чиқилмоқда.   

Албатта, бежизга бодом дарахти танланмаган. Қурғоқчиликка чидамли экинларни экиш тоғ-ўрмон мелиорацияси жараёнида муҳим роль ўйнаб, мамлакатимиз экологияси ва иқлимига ижобий таъсир кўрсатади.   

Роман БОНДАРЧУК тайёрлади, ЎзА