Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Бўстонлиқ туманида 2,7 миллиард сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиш ҳолати фош этилди
11:42 / 2025-11-28

Электр энергиясидан самарали ва қонуний фойдаланиш нафақат корхоналарнинг иқтисодий барқарорлигини таъминлайди, балки аҳоли ҳаёти ва ижтимоий инфратузилма учун ҳам муҳим аҳамиятга эга. Бўстонлиқ туманида тезкор назорат тадбирлари орқали аниқланган ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари электр таъминотида шаффофликни мустаҳкамлаш зарурлигини яна бир бор кўрсатмоқда.

"Ўзэнергоинспекция" ахборот хизматининг маълум қилишича, Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ туманида сўнгги уч кунда ўтказилган назорат тадбирларида бешта истеъмолчи томонидан электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари аниқланди. 

Ушбу қоидабузарликлар натижасида, электр таъминоти корхонасининг дастлабки ҳисоб-китобларига кўра, 2 миллиард 790 миллион сўмлик зарар етказилгани маълум бўлди.

Масалан, Бўстонлиқ туманида "N.Sh.I." МЧЖга қарашли биноларнинг электр қурилмалари ҳисоблагичдан ташқари тармоққа уланиб, 1,2 миллиард сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиб келинаётгани аниқланди. Ҳозирда ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари томонидан терговга қадар текширув ишлари олиб борилмоқда.

Н.Зиёдуллаева тайёрлади,

ЎзА