Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Бўстонлик пиллакорлар: маррани забт этишга оз қолди
15:25 / 2022-05-21

Андижон вилояти Бўстон тумани пиллакорлари жорий йилда 177 тоннадан зиёд “кумуш тола” етиштиришни режалаштирган.

Пиллачилик мамлакатимиз иқтисодиётининг муҳим тармоқларидан бири, қолаверса, енгил саноатнинг муҳим хомашёси ҳисобланади. Шу боис ҳам юртимизда пиллачиликни ривожлантириш, сифатли пилла етиштириш масаласига  алоҳида эътибор қаратилади.

Ипак қурти боқиш, пиллачилик соҳасида ўзига хос тажриба мактаби шаклланган Бўстон туманида жорий йилда 2 минг 40 қути ипак қурти парваришланиб, ҳар бир қутидан 55,6 килограмдан, жами 177 тонна пилла хом ашёси етиштириш белгиланган.

Туманда пилла етиштириш бўйича белгиланган барча ишлар режа асосида олиб борилди. Ипак қурти боқувчилар томонидан ипак қурти парвариши бўйича агротехник тадбирлар ўз вақтида ва сифатли ўтказилди. Бундан ташқари, 2 мингдан зиёд пилла етиштирувчиларга мавсум аввалидан аванс пуллари берилди.

Айни кунда туманда етиштирилган пиллани йиғиб-териб олиш ишлари қизғин паллага кирган. “Бўстон агропилла” масъулияти чекланган жамияти етиштирилган ҳосилни омборларга қабул қилмоқда. Ушбу жараёнда тумандаги Ўзбекистон, Гулистон массивлари пиллакорлари пешқадамлик қилмоқда.

Бўстон тумани  ҳокими  Санобархон Носирова ҳамда сектор раҳбарлари томонидан пилла топшириш режасини ортиғи билан бажарган пиллакорлар эсдалик совғалар билан тақдирланмоқда.

Ф. УБАЙДУЛЛАЕВ,
З. УМРЗОҚОВ (сурат), ЎзА