Бўстонлик омилкорлар
Фарғона туманидаги пурвиқор тоғлар бағрида жойлашган Бўстон маҳалласида яшовчи аҳолининг аксарияти хуштам хўжағат (малина) етиштириш билан шуғулланади.
Шу кунларда Акмал Ғойибназаров томорқасида ҳам малина меваси пишиб етилди.
[gallery-2796]
Боғбоннинг айтишича, ҳар йили ушбу 3 сотихли томорқадан мўмай даромад олинади. Бу йил омилкор 3 тоннагача ҳосил йиғиб олиш ниятида.
Бундан ташқари, хонадонда булбул, саъва, бедана каби қушлар парваришланади. Шунингдек, ишбилармон оила асаларичиликни ҳам йўлга қўйган.
Муқимжон ҚОДИРОВ (сурат), ЎзА