Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Бўстон туманида киви кўчатлари етиштирилмоқда
16:30 / 2020-12-22

Андижон вилояти Бўстон туманида “Ҳар бир оила тадбиркор” дастури доирасида амалга оширилаётган ибратли ишларни тарғиб этиш, томорқадан унумли фойдаланиш борасидаги илғор тажрибаларни оммалаштириш бўйича “Намунали томорқачи” деб номланган тадбир ўтказилди.

Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-Демократик партияси вилоят кенгаши ҳамда партиянинг Хотин-қизлар қаноти томонидан ташкил этилган тадбирда ўз томорқасида иссиқхона ташкил этган ҳамда ўз томорқасида тадбиркорлик билан шуғулланиш истагидаги хотин-қизлар Нафисахон ва Тоҳиржон Ортиқов томонидан ташкил этилган “Томорқа ҳизмати” масъулияти чекланган жамияти иссиқхонасида олиб борилаётган ишлар, илғор тажрибалар билан танишди. 
 


Бўстон туманидаги Ортиқовлар хонадонини бугун нафақат туманда, балки вилоят, хатто республикада ҳам кўпчилик яхши билади. Чунки ушбу оила вакиллари ўз хонадонида цитрус мева – киви етиштириш билан шуғулланиб келади. 

Нафисахон ва Тоҳиржон Ортиқов бу иш билан аввал ўз томорқасида шуғулланган бўлса, 2019 йилда 1 гектар майдонда иссиқхона барпо этиб, киви, пальма кўчатлари етиштириш билан шуғуллана бошлаган. Айни пайтда иссиқхонада 10 минг туп пальма гули, 10 минг туп киви кўчатлари парваришланмоқда. Бундан ташқари, 5 сотих майдонга чеснок, пиёз, шолғом, сабзи каби экинлар экилган. 

– Тадбирни ташкил этишдан кўзланган асосий мақсад, хотин-қизларнинг ишбилармонлик салоҳиятини юксалтириш, томорқадан унумли ва самарали фойдаланиш борасидаги илғор тажрибаларни оммалаштиришдан иборат, – дейди O’zLiDeP Андижон вилояти кенгаши Аёллар қаноти раҳбари Умидахон Исаева.

 – Қолаверса, экин майдонларидан унумли фойдаланган ҳолда қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқариш хажмини кўпайтириш, оилаларнинг даромад манбаини шакллантириш кўзда тутилган. 

“Томорқа хизмати” масъулияти чекланган жамиятида айни кунда 50 бош эчки, 100 дан ортиқ қуён ҳам парваришланмоқда. Бундан ташқари, жамият иссиқхонасида етиштирилаётган маҳсулотларни сотиш учун катта йўл бўйига дўкон барпо этилмоқда. 

Ноанъанавий тарзда ўтказилган тадбир давомида томорқа хўжалигидан фойдаланишда намунали иш олиб бораётган хонадон эгалари иштирокчилар учун маҳорат сабоқлари ўтказди. Томорқадан унумли фойдаланиш, цитрус мевалари кўчатларини етиштириш бўйича ўз тажрибалари билан ўртоқлашди.

– Келгусида 1 гектар майдонда иссиқхоналар учун мандарин, апельсин, лимон ҳамда манзарали дарахт кўчатларини етиштиришни мақсад қилганмиз, – дейди илғор томорқачи Тоҳиржон Ортиқов. – Бу борада ҳам зарур тайёргарлик ишларини бошлаганмиз. 

Тадбир иштирокчиларининг томорқадан унумли фойдаланиш борасидаги ҳам назарий, ҳам амалий билим ва малакаларини янада бойитди. 


 

Ф. УБАЙДУЛЛАЕВ,
З. УМРЗОҚОВ (сурат), ЎзА