Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Босқинчилар қўлга олинди
09:57 / 2020-12-10

Сурхондарё вилояти Янгиобод маҳалласида яшовчи ёлланма ишчи Сухроб Ноилов, Соли Қувватов, Ўзгариш маҳалласилик Жамшид Тўраев, Козим Мирзаев (исм-фамилиялар ўзгартирилди)лар ИИБга мурожаат этиб, тунги соат 23.30 да тумандаги Сўфи Оллаёр номли маҳалла ҳудудида Ж. Тўраев бошқарувида бўлган "ВАЗ-2106" русумли автомашинасида ҳаракатланиб кетаётганларида нотаниш "Нексия" русумли автомашинаси йўлини тўсиб, тўхтатганини хабар берган.

Машина ичидан олти нафар бола тушиб, пичоқ ва бита таёқларни кўрсатиб, ўлдириш, зўрлик ишлатиш билан қўрқитганини маьлум қилган. Шундан сўнг улар С. Ноиловнинг ёнида бўлган “Редми-4” номли қўл телефон аппаратини ва 180 минг сўм пулини, С. Қувватовнинг 300 минг сўм пулини, Ж. Тўраевнинг “Нокиа-2700” номли қўл телефон аппаратини ва 223 минг сўм пулини,К. Мирзаевнинг “Микромакс” номли қўл телефон аппарати ва 525 минг сўм пулини олиб қўйган. Зудлик билан кўрилган чоралар натижасида ушбу жиноятни туманнинг Саноатчилик маҳалласида яшовчи ёлланма ишчи, 18 ёшдаги Қаюм Жумаев, Чори Жўраев, мактаб ўқувчилари, вояга етмаган Олим Тўйлиев, Искандар Отабеков, Жўра Самадов ва Мансур Ниёзовлар содир этгани аниқланиб, ашёвий далиллар билан ушланган.  

Вилоят ички ишлар бошқармаси матбуот хизматидан маьлум қилишларича, ўта аянчли қилмиш-босқинчилик кўчасига қадам ташлаган бу шахсларга Жиноят кодексининг 164-моддаси 2-қисми “а,б” бандлари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.  

Холмўмин МАМАТРАЙИМОВ, ЎзА