Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Босма нашрларда ахборот хизмати фаолияти: муаммо ва ечимлар
17:35 / 2024-09-17

Моҳигул Самадовна АБДУЛЛАЕВА Матбуот котиби Бухоро вилояти “Ҳудудгаз Бухоро” газ таъминоти филиали Бухоро, Ўзбекистон famous-star@mail.ru

PDF шаклида юклаб олиш

Аннотация

Ушбу мақолада босма нашрларда ахборот хизматининг ўрни, улар томонидан тақдим этиладиган тарғибот материалларида тил ва услуб масаласи, сарлавҳа танлаш маҳорати, терминларни қўллашда мавжуд хатоликлар, уларнинг бартараф этилишида нималарга эътибор қаратиш кераклиги тадқиқ этилган. Жамоатчилик билан алоқаларни мустаҳкамлашда босма нашрлар орқали тарғиботни кучайтиришга ҳамда хатоларсиз етказа олишга аҳамият бериш мисоллар асосида таҳлил қилинган. Шунингдек, босма нашрларда ахборот хизмати фаолиятининг ролини кучайтириш учун қандай ёндашиш кераклиги аниқ фикрлар мисолида қайд этилган.  

Таянч сўзлар: тил унсурлари, бўёқдорлик, имидж, ижтимоий тармоқ, контингент, ўзига хослик.