Жиззах вилояти ҳокими Эргаш Салиев Россия Федерациясининг Бошқирдистон Республикаси вакили Марсель Асфандияров бошчилигида келган делегацияни қабул қилди.
Делегация таркибида электр узатиш линиялари, кабель линиялари ва мини-чипларни қуриш, ўрнатиш, электр узатиш линияларини лойиҳалаш бўйича “ЕвроСтройИнвест” масъулияти чекланган жамияти директори Игор Инкин, логистика, нефт маҳсулотларини ташиш бўйича “Трaнсaрендa” МЧЖ раҳбари Филипп Никонов ҳамда қурилиш ва саноатга инвестициялар, нефт маҳсулотларининг улгуржи савдоси билан шуғулланадиган “ПК” Лаворс-Девелопмент” МЧЖ асосчиси Андрей Шадренкинлар бор.

Меҳмонлар Жиззах шаҳридаги пахта маҳсулотларини қайта ишлашга ихтисослашган “Жиззах текстил” корхонасининг, текстил маҳсулотлари ишлаб чиқарадиган “FARALI CITY” масъулияти чекланган жамияти, тубдан янгиланаётган “Ш.Рашидов номидаги тўқимачилик комбинати”, пластмасса маҳсулотлари полиэтилен плёнка, пластмасса қувурлар ишлаб чиқарадиган “Jizzax plastmassa” акциядорлик жамияти, шунингдек, “Жиззах” эркин иқтисодий зонаси ҳудудида жойлашган аккумулятор ишлаб чиқарадиган корхона “Жиззах аккумлятор заводи” АЖ, кенг турдаги кондитер маҳсулотларини ишлаб чиқарувчи “Iruskon” МЧЖ ҳамда ҳар хил ўлчамдаги қувурлар ишлаб чиқарадиган “Master Bilding Products” қўшма корхонаси фаолияти билан яқиндан таништирилди.

Бундан ташқари, делегация вакиллари “Янги Ўзбекистон” массивида амалга оширилаётган лойиҳалар, “Gold Fish Agro”, Фориш туманидаги “Basalt” ҳамда Ғаллаорол туманидаги ип-калава ишлаб чиқарадиган “Sangzor-tekstil” корхонаси фаолияти билан яқиндан танишиб, ўзаро ҳамкорликни йўлга қўйиш бўйича музокаралар олиб борди.

Бошқирдистонлик инвесторлар билан Жиззах вилоятидаги қурилиш, тўқимачилик, электр, нефт маҳсулотларини қайта ишлаш ва экспорт қилиш, масалалари хусусида кенг қамровли музокаралар олиб борилди ва ҳар икки томон имкониятлари атрофлича муҳокама қилинди.
А.ҚАЮМОВ,
ЎзА