Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Бошқирдистонда Наманган енгил саноати маҳсулотлари дўконлари очилмоқда
17:16 / 2025-11-19

Наманган вилояти ҳокими ўринбосари Оқибжон Иномов бошчилигидаги делегация икки томонлама ҳамкорликни ривожлантириш мақсадида Бошқирдистон Республикасида бўлиб турибди.

Жорий йилнинг 21–22 октябрь кунлари Москвада ўтказилган Россия Федерацияси ва Ўзбекистон Республикаси II ҳудудлар Кенгаши доирасида Наманган вилояти ҳокими Шавкат Абдураззоқов Бошқирдистон раҳбари Радий Хабиров билан учрашган ҳамда Намангандаги тўқимачилик корхоналари Бошқирдистонда ўз савдо уйлари ва дўконларини очиши билан боғлиқ ташкилий ишлар якунига етгани маълум қилинган эди.

[gallery-26322]

Уфа шаҳридаги “Мега” савдо марказида Наманганнинг “Aisha Home” корхонаси расмий шоу-рум дўкони тантанали равишда очилиб, фаолият бошлади. Ушбу янги савдо уйи ўзбек маҳсулотлари учун минтақада барқарор платформа яратади. Маҳсулотларни тўғридан-тўғри истеъмолчига етказиш, логистика харажатларини оптималлаштириш, талаб ва бозордаги ўзгаришларни тезкор ўрганиш имконини беради.

Уфада костюм-шим ҳамда эркаклар, аёллар ва болалар кийимлари ишлаб чиқариш йўналишида фаолият юритаётган йирик корхоналар учун ҳам савдо уйларини ташкил этиш режалаштирилган. Бу ташаббус Наманган енгил саноати маҳсулотларини Россия бозорига тизимли ва кенг кўламда чиқариш қамровини янада оширади.

ЎзА