Бошқирдистон Республикаси делегацияси билан учрашув
Тошкент шаҳар ҳокими ўринбосари С.Тожиев ҳамда Бошқирдистон Республикаси Тадбиркорлик ва туризм вазири З.Гордиенка ўртасида соҳада ҳамкорлик йўлга қўйиш ва истиқболли режалар юзасидан музокара ўтказилди.
Учрашувда талаб жиҳатида ўсиб бораётган туризм соҳасида тадбиркорлик, хорижий меҳмонларни жалб қилиш тажрибаси муҳокама қилинди. Жумладан, туристик компаниялар ўртасида кенг алоқаларни йўлга қўйиш катта ютуқларга дебоча эканлиги таъкидланди.
Тошкент шаҳрида туризм хизматлари учун яратилган имкониятлар ҳамда янги туристик манзилларнинг консепцияси таништирилди.
Ҳоким ўринбосари олдинда ўзаро тажриба алмашиш, ҳар томонлама изчил ҳамкорликни йўлга қўйиш бўйича ўз таклифларини билдирди.
Гулноза Бобоева, ЎзА