Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Бошқирдистон делегацияси Оролбўйида
20:36 / 2022-05-18

Россия Федерациясининг Бошқирдистон республикаси раҳбари Радий Хабиров бошчилигидаги делегация Қорақалпоғистон Республикасида бўлди.

Нукус халқаро аэропортида делегация аъзоларини Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси М.Камалов, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси Қ.Сариев кутиб олди.

Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесида делегация аъзолари билан учрашув бўлиб ўтди. Унда давлатимиз раҳбари ташаббуси билан халқларимиз ўртасидаги дўстлик, савдо-иқтисодий, маданий-гуманитор соҳалардаги ҳамкорлик алоқалари тобора мустаҳкамланаётгани таъкидланди.

[gallery-7157]

Қайд этилганидек, мамлакатимизда турли миллат вакиллари, шу жумладан, бошқирдлар ҳам бир оила фарзандларидек тинч-тотувликда яшаб келмоқда. Уларнинг маданий мероси, анъаналари, урф-одатлари ва она тилини янада ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Ўз навбатида Бошқирдистон Республикаси раҳбари Радий Хабиров самимий қабул учун миннатдорлик билдириб, инвестиция ва иқтисодий соҳаларда ҳамкорлик қилишдан манфаатдор эканлигини билдирди.

Учрашув якунида ўзаро ҳамкорлик юзасидан келишувга эришилди. Меҳмонлар И.Савицкий номидаги Қорақалпоқ давлат санъат музейида бўлиб, экспонатлар билан танишди.

Довуд АБИБУЛЛАЕВ, Мақсад ҲАБИБУЛЛАЕВ (сурат), ЎзА