Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Бошқарув ташкилотлари фаолияти ўрганилди
16:21 / 2022-11-14

Коммунал соҳага оид муаммоларни ўрганиш ва ўз вақтида ҳал этиш аҳоли фаровонлигини таъминлашда муҳим ўрин тутади. Жойларда бу борадаги масалаларни ҳал этиш тегишли мутасаддиларнинг доимий эътиборида.

Хусусан, Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазири ўринбосари Озода Жўраева, Тошкент шаҳар прокурори ўринбосари Ҳабибулла Мирсоатов, Тошкент шаҳар Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бошқармаси бошлиғи Шоҳрух Раҳимжонов пойтахтимизнинг Бектемир туманидаги 1 ва 2-сектор бошқарув ташкилотлари фаолиятини ўрганди.

Ўрганишлар давомида маълум бўлишича, “Comfort TMM” ва “Poytaxt grand stroy” бошқарув ташкилотлари томонидан кўп қаватли уйларнинг том, ертўла ва кириш йўлаклари қисми тўлиқ таъмирланган ҳамда аҳолига қўшимча қулайликлар яратиш мақсадида қатор сервис хизматлари ташкил этилган.

Мутасаддилар уйма-уй юриб, аҳолининг соҳага доир муаммоларига қизиқди. Фуқаролар бошқарув ташкилоти фаолиятидан рози эканликларини билдирди. Уларнинг таъкидлашича, муаммоли ҳолатлар ўз вақтида бартараф этиб келинмоқда. Шунингдек, компанияларнинг диспетчерлик хизмати ҳам туну кун ишлаб турибди.

Масъуллар томонидан бошқарув ташкилотларига кўп қаватли уйлар атрофини ободонлаштириш бўйича топшириқлар берилди.

Мутасаддилар туманда янги ташкил этилаётган "Бектемир сифатли хизмат" БСК биносининг қурилиш жараёни билан ҳам танишди. Замонавий бинонинг аҳолини қабул қилиш, уларга техник ёрдам кўрсатиш, қўшимча хизмат турларини ташкил этиш имкониятлари кўриб чиқилди. Шунингдек, самарали хизмат кўрсатишни ташкил этиш юзасидан зарур тавсия ва топшириқлар берилди.

М.Комилова, ЎзА