English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Бошқарма бошлиғи камбағал оилалар вакиллари билан учрашди
15:22 / 2025-05-26

Андижон вилояти ички ишлар бошқармаси бошлиғи, полковник Санжар Жабборов вилоятнинг энг олис ҳудуди – Улуғнор туманида камбағал оилалар реестрига киритилган фуқаролар билан учрашиб, улар билан мулоқот ўтказди.

Президентимиз Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан мамлакатимизда фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ишончли ҳимоя қилиш кафолатларини кенгайтириш, аҳолининг муаммоларини ҳал этишга кўмаклашиш, шу орқали камбағалликни қисқартиришга қаратилган кенг кўламли ишлар олиб борилмоқда.

Жумладан, Андижон вилояти ички ишлар бошқармаси бошлиғи Улуғнор туманидаги Бобур маҳалласида ўтказган учрашувда фуқароларнинг ишга жойлашиш, ижтимоий нафақалар олиш, тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйиш учун банкдан кредит олиш, даволанишга оид қатор мурожаатлари эшитилди, уларни ижобий ҳал этиш чоралари кўрилди. Айрим масалалар бўйича мурожаатчиларга ҳуқуқий тушунтиришлар берилди.

Ўрганиш ёки ҳал этилиши маълум вақт талаб этадиган мурожаатлар ижроси  назоратга олинди.

Ф. Убайдуллаев, 

З. Умрзоқов (сурат), ЎзА мухбирлари