Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Бошоқли дон ҳосилини ўз вақтида, сифатли ўриб-йиғиб олиш чора-тадбирлари белгиланди
09:57 / 2021-05-18

“2021 йил ҳосили учун экилган бошоқли дон ҳосилини ўз вақтида ва сифатли ўриб-йиғиб олишни ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Ҳукумат қарори (304-сон, 17.05.2021 й.) қабул қилинди.

Қарорга кўра, ички бозорда дон ва нон нархлари барқарорлигини таъминлаш тадбирларини амалга ошириш учун 2021 йил ҳосилидан давлат ресурсларига товар ва уруғлик дон харид ҳажми белгиланди. Бу ҳақда телеграмдаги Ҳуқуқий ахборот канали хабар берди.

Шунга кўра, жорий йил ҳосилидан давлат ресурсларига жами 2 млн 434 минг 425 тонна товар ва уруғлик дон (шундан 2 млн 150 минг тонна товар дон, 284 минг 425 тонна уруғлик дон) харид қилиш назарда тутилган.