Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Бошлиқ билан бир кун” лойиҳаси амалда
14:22 / 2023-05-09

Бухоро вилояти Ички ишлар бошқармаси томонидан Ромитан ва Пешкў туманлари Ички ишлар бўлимларига пресс-тур ташкил этилди

Тадбир иштирокчилари Ички ишлар органларида амалга оширилаётган ислоҳотларни кенг жамоатчилик эътиборига етказиш, жиноят ва ҳуқуқбузарликларни барвақт олдини олиш борасидаги профилактик тадбирлар, соҳага тааллуқли муаммоли саволларга ойдинлик киритиш ҳамда тизимда очиқлик ва шаффофликни таъминлаш мақсадида “Бошлиқ билан бир кун” лойиҳаси доирасида Ромитан ва Пешку туманлари Ички ишлар бўлим бошлиқларининг кундалик иш фаолияти, бўлим ҳамда унинг қуйи тизимларида аҳоли ва ходимлар учун яратилган шароитлар билан таништирилди.  

Дастлабки манзил Ромитан тумани бўлди. Бу ерда Ички ишлар бўлими бошлиғи подполковник Шахоб Ҳайитов пресс-тур иштирокчиларини аҳоли ва ходимлар учун яратилган шароитлар ҳамда соҳавий хизматлар ходимларининг хизмат фаолияти билан яқиндан таништирди. Туманда жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликни олдини олиш, жамоат тартиби ҳамда йўл ҳаракатини таъминлаш борасида амалга оширилган ишлар борасида маълумот берилди.  

Таъкидланишича, Ромитан тумани ҳудудида 2023 йилнинг 4 ойида умумий жиноятчилик 71 та (2022 й.да 68 та) содир этилган. Ўтган йилга нисбатан 3 тага, 4,4 фоизга ошган. Жиноят қидирув соҳасидаги жиноятлар 35 (40) тани ташкил қилиб, ўтган йилнинг мос даврига нисбаттан 5 тага, 12,5 фоизга камайган. 2023 йилнинг 4 ойи давомида олиб борилган профилактик чора-тадбирлар натижасида қотиллик, номусга тегиш, босқинчилик, талончилик, товламачилик, безорилик,  автомобилни олиб қочиш, мулкни нобуд қилиш, енгил тан жароҳати етказиш ва одамларни ёллаш каби жиноятларнинг содир этилишига йўл қўйилмаган. Шунингдек, олиб борилган тезкор тадбирлар натижасида 2023 йилнинг 4 ойида 14 нафар қидирувдаги шахсларнинг 6 нафари ушланиб, жазо муқаррарлиги таъминланган. Туман ҳудудида содир этилган жиноятларни ўтган йилнинг мос даврига  нисбатан солиштирганда  ўғрилик жинояти (8/3) 5 тага, фирибгарлик жинояти (22/13) 9 тага камайган. Олиб борилган профилактик чора-тадбирларга қарамасдан оғир тан жароҳати етказиш жинояти 1 (0/1) тага, ўлим билан боғлиқ ЙТҲлар 2 тага (0/2), ўртача оғир тан жароҳати етказиш жинояти 2 тага (1/3) ошган.  

[gallery-11812]

Пресс-тур иштирокчилари Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш ва Йўл ҳаракати хавфсизлиги бўлинмаси ҳамда вилоят ИИБ ЖХХ ЙҲХБ Туманлараро рўйхатдан ўтказиш ва имтиҳон олиш бўлимида бўлган аҳоли ва ходимлар учун яратилган шароитлар билан ҳам танишди.  

Пресс-тур иштирокчилари туманнинг 3-сектор ҳудудига қарашли “Афросиёб” маҳалла фуқаролар йиғинида ҳам бўлишди. Бу ерда “Обод ва хавфсиз маҳалла” тамойили асосида қабул қилинган қарор ижроси юзасидан маҳалладаги “бешлик” вакиллари томонидан амалга оширилаётган чора-тадбирлар билан танишишди.  

Пресс-тур давомида иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволларга батафсил жавоб олди.  

Пешкў тумани Ички ишлар бўлими ва унинг қуйи тизими фаолияти ҳам тадбир иштирокчиларида катта таассурот қолдирди.    

 

Зариф Комилов,  

ЎзА