Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Бошланғич ташкилот раислари учун ўқув-семинар
18:49 / 2025-02-02

Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Навоий вилоят Кенгашининг мажлислар залида Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси вилоят Кенгаши тизимидаги бошланғич ташкилотлар раислари учун амалий семинар ташкил этилди.

2025 йил касаба уюшмалари ҳаётида муҳим давр, яъни сўнгги 5 йиллик фаолият сарҳисоб қилинади. Барча бошланғич касаба уюшма ташкилотларида ҳисобот-сайлов йиғилишлари ўтказилиб, ишчи-ходимларга яратилган шарт-шароитлар таҳлил қилинади, фаолиятда эътибор қаратилиши лозим бўлган йўналишлар юзасидан устувор вазифалар белгилаб олинади.

– Семинарда иштирокчиларга “Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси тизимидаги касаба уюшмалари ташкилотларида ҳисобот-сайловларни ўтказиш тўғрисида Низом” талаблари асосида ҳисобот-сайлов йиғилишларини ўтказиш тартиби, қўмита аъзоларини сайлаш жараёни, ҳужжатларни расмийлаштириш, қўмита аъзоларининг вазифалари ва дублёрлар ҳақида батафсил маълумотлар берилди, – дейди Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси вилоят Кенгаши раиси Феруза Раҳимова. – Шунингдек, семинарда ҳисобот-сайловларга тайёргарлик кўриш, ҳисобот-сайлов конференция, йиғилишларини олиб бориш, бошланғич касаба уюшмасининг сайланма органларини сайлаш, бюллетень тўлдириш тартиби, шунингдек, саноқ комиссиясининг фаолияти, конференцияларга делегатлар сайлаш норма ва тартиблари ҳақида тушунтиришлар берилди.

Тадбир сўнггида иштирокчилар томонидан берилган саволларга атрофлича жавоб қайтарилди.

А.Бўриев, ЎзА мухбири