Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Бошланғич синф ўқувчиларининг ўқиш саводхонлигини баҳолашга бағишланган тренинг
08:05 / 2021-05-25

Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси ҳузуридаги Таълим сифатини баҳолаш бўйича халқаро тадқиқотларни амалга ошириш миллий марказида PIRLS дастури доирасида ўқувчиларнинг ўқиш саводхонлиги, матнни ўқиб тушуниш даражасини ва очиқ топшириқларга берилган жавобларни баҳолаш ва кодлаштириш бўйича тренинг бўлиб ўтмоқда.

Таълим сифатини баҳолаш бўйича халқаро тадқиқотларни амалга ошириш миллий маркази мутахассислари томонидан олиб бориладиган машғулотларда ўқувчиларнинг матнни ўқиб тушуниш, ўқиганлари юзасидан ахборот олиш, маълумотларни таҳлил ва талқин қилиш, хулосалар чиқара олиш, шунингдек, бадиий матнлар билан ишлаш тажрибасини баҳолаш масалалари тренинг кун тартибидан ўрин олган.

Шунингдек, машғулотларнинг PIRLS дастури талаблари ва баҳолаш тамойиллари ҳақида назарий маълумотлар бериш билан бирга, амалий тарзда ўтказилишига ҳам алоҳида эътибор қаратилмоқда. Тренинг материаллари халқаро дастур талаблари асосида тайёрланган бўлиб, иштирокчилар йўриқномалар, қўлланмалар ва тарқатма материаллар билан тўлиқ таъминланган ҳолда олиб борилади.

Жорий йилнинг 18–28 май кунлари ўтказиладиган машғулотларда муваффақиятли қатнашган экспертларга Миллий марказ томонидан сертификатлар тақдим этилади. Шунингдек, улар PIRLS тадқиқоти доирасида бошланғич синф ўқувчиларининг ўқиб тушуниш кўникмаларини баҳолашга қаратилган очиқ топшириқларга берган жавобларни баҳолаш ва кодлаштириш жараёнида ҳам қатнашиши кўзда тутилган.

Жараёнларда иштирокчиларга баҳолаш мезонларини тушунтириш, ўқувчилар томонидан берилган тўлиқ жавобларни таснифлаш ва қайси кодларга мос эканлигини аниқлаш, миллий ва мамлакатлараро ишончлилик текширувларини ўтказиш ва ушбу ишларни бажариш бўйича батафсил маълумотлар берилиши мақсад қилинган.

Эслатиб ўтамиз: жорий йилнинг 5–15 апрель кунлари халқаро дастурнинг асосий тадқиқотлари Таълим инспекцияси ҳузуридаги Миллий марказ ва Халқ таълими вазирлиги билан ҳамкорликда республикамиздаги 180 та мактабда ўтказилган.

Файзулло Яҳёев, ЎзА