Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Бошланғич синф ўқитувчилари учун семинар
21:28 / 2023-08-14

Пойтахтимизда Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги томонидан илғор тажрибалар асосида яратилган ўқув дастури дарсликларни амалиётга жорий этиш бўйича бошланғич синф ўқитувчилари учун ўқув семинар ташкил этилди.

Маълумки, бошланғич таълим ўқитиш жараёнининг муҳим бўғинларидан саналади. Зеро, ўқувчининг билим олишга иштиёқи, қизиқиши таълимнинг  айнан шу  босқичида шаклланади.

Семинарда таъкидланганидек, ўқитувчининг обрў-эътибори аввало миллатнинг, бутун халқнинг обрў-эътибори саналади. Шу боис кейинги йилларда ўқитувчи ва мураббийларнинг жамиятимиз ҳаётидаги ўрни ва таъсирини кучайтириш, таълим тизимини замон талаблари асосида ташкил этиш бўйича кенг қамровли янгиланиш жараёнлари кечмоқда.  

Юртимизда педагог ходимларни мажбурий меҳнат ва турли жамоатчилик ишларига жалб қилиш ҳолатларига чек қўйилгани, таълим муассасаларида қоғозбозликка барҳам берилаётгани бугун ўз ижобий натижасини кўрсатмоқда.

Маълумки, 2022-2026 йилларда халқ таълими тизимини ривожлантириш бўйича Миллий дастур қабул қилинди. Шу билан бирга мактаб таълимини ислоҳ қилиш бўйича Миллий кенгаш ва унинг ҳудудий бўлимлари ташкил этилди.

Айни вақтда Ўзбекистон тарихида биринчи марта бошланғич синфларда фанларни ўзлаштириш даражасини аниқлайдиган нуфузли халқаро баҳолаш дастурлари йўлга қўйилди. Бу эса таълим сифатини таъминлашда муҳим омил саналади.

Ўқув тренинглар бошлағич синф ўқитувчилар учун ташкил этилган бўлиб, унда илғор тажрибалар асосида яратилган ўқув дастурларини амалиётга жорий этиш бўйича ҳар бир фан кесимида касбий ривожланиш дарслари бўлиб ўтмоқда.

Маълумот учун айтиш керакки, семинарларда Республикамиз бўйлаб 300 нафар педагоглар иштирок этмоқда.

Н.Усмонова, ЎзА