Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Бошланғич партия ташкилоти фаолияти самарадорлиги таҳлил қилинди
09:42 / 2026-02-25

OʻzLiDeP Навоий шаҳар Кенгаши таркибидаги 250 нафардан зиёд ишчи-ходимни бирлаштирган “Zarafshon Golden Group” бошланғич партия ташкилотида навбатдаги ҳисобот-сайлов йиғилиши бўлиб ўтди.

Тадбирда партиянинг вилоят ва шаҳар Кенгаши масъул ходимлари, БПТ аъзолари, фаоллар ҳамда корхона жамоаси вакиллари иштирок этди. Йиғилиш давомида бошланғич партия ташкилотининг ўтган даврда амалга оширган ишлари юзасидан ҳисоботи тингланди.

Ҳисоботда таъкидланганидек, ўтган даврда БПТ томонидан партия дастурий мақсад ва вазифаларини тарғиб қилиш, тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш ҳамда ишчи-ходимлар, ёшлар ва хотин-қизлар манфаатларини ҳимоя қилиш йўналишларида амалий ишлар олиб борилди. Шунингдек, корхонада меҳнат қилаётган партия аъзолари сафини кенгайтириш ва уларнинг сиёсий-ҳуқуқий билимини оширишга қаратилган тарғибот тадбирлари мунтазам ташкил этилди.

Йиғилишда ҳисобот юзасидан фикр-мулоҳазалар билдирилиб, партия лойиҳаларининг ҳудудларда тўлақонли ижросини таъминлаш, электорат манфаатларини ҳимоя қилиш ҳамда мурожаатлар билан ишлаш тизимини такомиллаштириш зарурлиги таъкидланди.

Шунингдек, ташкилий масалалар ҳам кўриб чиқилди. Очиқ ва ошкора овоз бериш йўли билан “Zarafshon Golden Group” бошланғич партия ташкилоти раиси этиб Н.Ғаниева сайланди ҳамда тегишли қарорлар қабул қилинди.

Тадбир якунида партия фаоллари олдига қўйилган вазифалар ижросини таъминлаш, партия нуфузини янада мустаҳкамлаш ва жамоада соғлом ижтимоий-сиёсий муҳитни шакллантириш бўйича аниқ режалар белгилаб олинди.

Ҳисобот даврида партиянинг турли тадбирларида фаоллик кўрсатган бир қатор БПТ аъзоларига ташкилотчилар томонидан эсдалик совғалари топширилди ва уларнинг фаоллиги рағбатлантирилди.

А.Бўриев, ЎзА мухбири