Бошимиз узра мағрур ҳилпираб туравер
Бухорода Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғи қабул қилинган сана муносабати билан вилоят жамоатчилик вакиллари, Ички ишлар, Фавқулодда вазиятлар, “Миллий гвардия” бошқармалари, Бухоро ҳарбий горнизони шахсий таркиби, шунингдек, вилоятдаги олий таълим даргоҳлари педагог жамоалари ва талаба ёшлари иштирокида “Бир Ватан, бир эл, бир байроқ!” шиори остида тантанали тадбир кенг нишонланди.
Бухоро давлат техника университетидан Қаюм Муртазоев, Алишер Навоий ҳамда Муҳаммад Иқбол кўчалари бўйлаб “Китоблар олами” ҳамда “Бухоро Ёшлар маркази” томон юриш марафони ташкил этилди.



Дарҳақиқат, бугунги айём – кўксида Ватан деган муборак номни гард юқтирмай олиб юришни ўзига шараф деб билганлар байрами. Бу – Янги Ўзбекистонни бунёд этишга сидқидилдан интилаётган мардона халқимиз байрами. Бу – ўз илми, касб, фидойилиги билан буюк аждодларга муносиб бўлишга интилаётган оловқалб ёшлар байрами. Бу – бир бутун Ватанга айланган ўзбекистонликлар байрами. Юртимиз тинч, осмонимиз мусаффо, она диёримиз истиқлоли умрбоқий бўлсин. Ватанимиз байроғи доимо бошимиз узра мағрур ҳилпираб тураверсин.
Зариф Комилов, ЎзА мухбири.