Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Бўшаган майдонларга такрорий экин экилмоқда
17:14 / 2023-07-17

Республикада суғориладиган ерлардан самарали фойдаланиш, аҳолининг озиқ-овқат маҳсулотларига бўлган талабини қондириш бўйича муҳим ишлар амалга оширилмоқда. Бунда асосан эртаки экин ва ғалладан бўшаган майдонларда сердаромад ва экспортбоп қишлоқ хўжалиги экинларини етиштириш, аҳоли бандлигини таъминлаш борасидаги тадбирларни тизимли ташкил қилиш ҳар бир масъул учун муҳим масала ҳисобланади.

Ҳозирда Тошкент вилоятида эртаки экин ва ғалладан бўшаган 100 минг гектар майдонга такрорий экин экилиши режалаштирилган. Бу йил деҳқонлар томонидан мавжуд 103 минг 729 гектар ер майдонида етиштирилган ғаллани нобуд қилмасдан йиғиб олиш ишлари уюшқоқлик билан амалга оширилмоқда.  

“Ўзагроинспекция”нинг Тошкент вилояти бошқармаси ҳамда туман бўлими ходимлари томонидан эртаки экинлардан ва ғалладан бўшаган майдонларда такрорий экин экиш ишларини ўз муддатида якунлаш бўйича тегишли кўрсатмалар берилмоқда.  

“Ўзагроинспекция” Қишлоқ хўжалиги экинлари уруғларининг етиштирилишини назорат қилиш шўъбаси бошлиғи Ш.Усибалиевнинг таъкидлашича, аҳолини арзон, сифатли, озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари билан таъминлаш мақсадида эртаки экин ва ғалладан бўшаган майдонлар пешма-пеш шудгорланиб, такрорий экин экилмоқда. Шу кунгача вилоят бўйича жами 86 минг 40 гектар, шундан 9 минг 529 гектар ер майдонида сабзавот, 7 минг 347 гектар картошка, 34 минг 833 гектар дуккакли экинлар, 895 гектар полиз, 227 гектар мойли экинлар, 8 минг 922 гектар шоли ҳамда 24 минг 247 гектар ерда озуқа экинлари экилди.  

А.Мусаев, ЎзА