Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Бош вазирнинг вилоятдаги қабулхонаси ходимлари теримчилар ҳузурида
09:27 / 2019-11-05

Жиззах вилояти пахтакорлари етиштирилган ҳосилни йиғиштириб олиш учун кузнинг ҳар бир кунидан унумли фойдаланмоқда. Теримчиларга маҳаллалардан борган ҳашарчилар катта ёрдам бераётир.


Жиззах вилояти пахтакорлари етиштирилган ҳосилни йиғиштириб олиш учун кузнинг ҳар бир кунидан унумли фойдаланмоқда. Теримчиларга маҳаллалардан борган ҳашарчилар катта ёрдам бераётир. 

Шароф Рашидов туманидаги Тошкентлик, Қўшкўприк, Мўлканлик ҳамда Қатортол маҳаллаларидан чиққан 200 нафар ҳашарчи “Жиззах ғалла саховати” фермер хўжалиги даласида ҳар куни 8 тоннадан ошириб пахта термоқда. 


12.JPG
Жиззах вилоятидаги Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг Тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхонаси ходимлари ушбу фермер хўжалиги даласига бориб, илғор теримчи ва ҳашарчиларни моддий, маънавий рағбатлантирди. Энг кўп пахта тераётган ҳашарчиларга қабулхонанинг қимматбаҳо совғалари топширилди. 

– Иккинчи терим бўлса ҳам далада ҳали ҳосил мўл, – дейди ҳашарчи Ойбека Алимова. – Оиламиздан уч киши ҳар куни 200 килодан пахта теряпмиз. Терган пахтамизнинг ҳар бир килосига 1000 сўмдан даланинг бошида нақд берилаётир. Пулдан ташқари, турли ташкилот ва корхоналардан ҳомийлар келиб рағбатлантираётгани кучимизга куч қўшмоқда. Бош вазирнинг вилоят қабулхонаси ходимлари ҳам бугун бизни дилдан суҳбатлашиб, илғорларга совғалар улашди. Бундан бениҳоя хурсанд бўлдик. 

4.JPG

Бош вазирнинг тадбиркорлар мурожаатлари кўриб чиқиш қабулхоналарининг вилоят, туман бўлими ходимлари бошқа ҳудудларда ҳам теримчи ва ҳашарчилар ҳузурида бўлиб, илғор теримчиларни рағбатлантирмоқда.