Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Бош вазирга ўн олтита туман ҳокимларининг лавозимига лойиқлигини кўриб чиқиш топширилди
12:37 / 2024-01-29

Президент раислигида ўтказилаётган йиғилишда ўтган йили ҳудудларда 2 мингта кўп қаватли уй-жой қуриб, аҳолига топшириш бўйича олинган режа тўлиқ бажарилмай қолгани, яъни 124 та уй-жой қурилиши якунланмагани, қурилган уйлардан 450 таси ҳалигача фойдаланишга топширилмагани қайд этилди.

Бундан ташқари, уй-жойга талаб юқори бўлса-да 2023 йилда 16 та туманда бирорта кўп қаватли уй-жой қурилмаган, туман ҳокимлари режа ҳам қилмагани танқид қилинди.

Бош вазирга ушбу Нукус, Қоровулбозор, Навбаҳор, Косонсой, Нуробод, Олтинсой, Музработ, Қизириқ, Бандихон, Оқолтин, Сайхунобод, Мирзаобод, Ховос, Пискент, Қўштепа, Боғдод туманлари ҳокимларининг лавозимига лойиқлигини кўриб чиқиш топширилди.

 

ЎзА