French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Бош вазир қабулхонаси тадбиркор кўмакчиси
14:27 / 2021-11-15

Бухоро вилоятидаги Бош вазир қабулхоналарига жорий йилнинг ўтган даврида 5 минг 537 та мурожаат келиб тушган.

Шундан жорий йилнинг 1 ноябрига қадар 5 минг 445 та масала кўриб чиқилган. 3 минг 212 та масала ижобий ҳал қилинган. 2 минг 224 тасига ҳуқуқий тушунтириш берилган, 9 та мурожаат муаллифига рад жавоби берилган. 173 та мурожаат ўрганиш жараёнида.

Мурожаатлар соҳалар кесимида таҳлил қилинганда 2 минг 195 таси кредит ва банк, 686 таси ер ажратиш, 236 таси рухсатнома ва лицензия, 149 таси инфратузилма тармоқларига уланиш, 180 таси солиқ, 102 та суд ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар, 2 минг 70 таси бошқа масалаларни ташкил этади.

Қабулхоналар томонидан ўтган даврда 247 маротаба сайёр йиғилиш ўтказилган. Сайёр йиғилишларда 2 минг 139 та масала кўтарилган. 287 таси жойида кўриб чиқилган. 1 минг 328 та мурожаат қониқарли ҳал этилган. Қолган 759 тасига ҳуқуқий тушунтириш берилган. Жараёндаги 52 та масала тегишли масъул идоралар томонидан кўриб чиқилмоқда.

– Томорқа ер майдонимда иссиқхона қуриб берилишида амалий ёрдам сўраб ишонч телефони орқали мурожаат қилгандим, – дейди тадбиркорликни ташкил этиш мақсадида жондорлик Гулшод Назарова. – Мурожаатим асосида туман ҳокимининг хулосаси олинди. Кредит асосида иссиқхона қуриб берилиши таъминланди.

Мурожаатларнинг 936 таси ишонч телефонлари орқали, 102 таси business.gov.uz порталига онлайн келиб тушган. 1 минг 793 таси тадбиркорларни бевосита қабул қилиш орқали, 1 минг 631 таси ўтказилган сайёр қабуллар орқали келиб тушган.

– Агробанк Вобкент филиали кредити асосида ташкил этилган боғда кўчатлар сони шартномада белгиланганидан камлигини билдириб амалий ёрдам беришни сўраб мурожаат қилгандим, – дейди Вобкент туманидаги ёш тадбиркор Шаҳриддин Жаҳонқулов. – "Рустам Мухсин" МЧЖ томонидан ўтказилмаган кўчатлар ўрнига 700 дона кўчат олиб берилди.

– Вилоят ва туман (шаҳар) қабулхоналари томонидан январь-октябрь ойларида 168 та корхона ва ташкилотларга билдириш хатлари ҳамда тақдимномалар киритилган, – дейди Қабулхона мудири вазифасини бажарувчи Р.Рахматов. –Уларнинг 129 таси тегишли идоралар томонидан кўриб чиқилган. 42 нафар раҳбар ҳамда масъул ходимларга нисбатан интизомий чоралар қўлланилган. Жумладан, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ходимларининг 15 нафарига, банк муассасалари ходимларининг 15 нафарига, ташкилот ва идораларнинг 12 нафар ходимларига 31 та ҳайфсан ва 4 та иш ҳақидан жарима ва 7 нафар ходимга лавозимидан озод этиш жазо чоралари қўлланилган.

[gallery-4671]

Зариф Комилов,

Тоҳиржон Истатов (сурат), ЎзА