Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Бош вазир қабулхоналари тадбиркорлар учун ёрдамга тайёр
12:14 / 2020-12-05

Сўнгги йилларда юртимизда иқтисодиёт, хусусан кичик бизнес ва тадбиркорлик соҳасини ривожлантиришга катта аҳамият берилмоқда.

Айниқса, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 14 майдаги “Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш ва ҳимоя қилиш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони бу борада олиб борилаётган изчил ислоҳотларнинг чуқурлашишига сабаб бўлмоқда.

Мазкур фармон ижросини таъминлаш мақсадида 2019 йил 4 июлда Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг Тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхоналари фаолиятини ташкил этиш ва мувофиқлаштириш котибияти, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги ҳамда туманлар ва шаҳарлардаги Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг Тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхоналари фаолиятини ташкил этиш юзасидан Вазирлар Маҳкамасининг 558-сон қарори имзоланган бўлиб, жойлардаги Бош вазир қабулхоналари мазкур фармон ва қарор асосида ўз иш фаолиятини олиб бормоқдалар.

Жумладан, Зарбдор туманидаги Бош вазир қабулхонаси томонидан тадбиркорлар, шу жумладан, чет эллик инвесторларни қабул қилиш, сайёр қабул қилиш, ишчи гуруҳлар билан бирга мурожаатларини кўриб чиқиш, қонуний талабларини жойида ҳал этиш, ҳал этилмаган мурожаатларни ваколатли органларга юбориш ва ижросини назоратга олиш, барча маълумотларни ягона интерактив порталга киритиб бориш борасидаги асосий вазифалари амалга оширилиб келинмоқда.

2020 йил 15 ноябрь ҳолатига тадбиркорлардан бевосита Қабулхонага 158 та (59%), сайёр қабулларда 48 та (18%), Cаll-марказ орқали 57 та (21%), «business.gov.uz» портали орқали 4 та (2%) жами 267 та мурожаатлар қабул қилиниб, ижрога олинди.

Мурожаатларни соҳалар кесимида таҳлил қиладиган бўлсак, уларнинг 74 таси (28%) банк, молия ва кредит, 98 таси (37%) ер, кадастр, архитектура, 18 таси (7%) рухсатномалар, лицензиялар ва ҳужжатлар расмийлаштириш, 16 таси (6%) инфратузилма (газ, электр, сув, йўл), 6 таси солиқ (2%) ва 55 таси (20%) бошқа масалаларда келиб тушди.

Қабул қилинган мурожаатларда кўтарилган 318 та масаланинг 314 таси (99%) нинг кўриб чиқилиши таъминланди, уларнинг 171 таси (54%) ижобий ҳал қилинди, 140 таси (45%) га тушунтириш берилди ва 3 таси (1%) рад қилинди.

Қаноатлантирилган мурожаатларга эътибор қаратадиган бўлсак, Мустақиллик маҳалласи Истиқлол кўчаси 41-уйда яшовчи тадбиркор Муродов Ҳожиакбар Рустамович "Микрокредитбанк" АТБ Зарбдор филиалига чорва моллари сотиб олишга кредит ажратиш бўйича шартномаси имзолаган. Кредит таъминоти сифатида "Kafolat sug'urta kompaniyasi" АЖнинг 25 000 000 (йигирма беш миллион) сўмлик суғурта полисини тақдим этган. Бироқ мазкур кредит шартномаси банк томонидан кредит маблағи ажратиб берилмаганлиги сабабли бекор қилинганлиги туфайли тадбиркор суғурта мукофоти маблағини қайтариб олишда амалий ёрдам сўраб қилган мурожаати, Зарбдор туманидаги Бош вазир қабулхонаси ва «KAFOLAT sug’urta kompaniyasi» AJ Жиззах вилоят филиали томонидан ўрганилиб чиқилиб, кредити чиқмаганлиги сабабли суғурта полиси учун тўлаган 375 000 (Уч юз етмиш беш минг) сўмни тадбиркорнинг банк пластик картасига қайтариб берилди. Мазкур қайтган маблағлар тадбиркор томонидан "Мираброр Фарангиз" оилавий корхонасини ташкил қилишга ҳамда тадбиркор фаолиятни кенгайтиришга йўналтирилди.

Зарбдор тумани Навоий МФЙ Огаҳий кўчасида истиқомат қилувчи фуқаро Гулноза Нишонованинг қуёнчилик билан шуғулланиш учун "Ҳар бир оила - тадбиркор" дастури бўйича имтиёзли кредит олиш бўйича қилган мурожаати Бош вазир қабулхонаси ва АТ "Микрокредитбанк" Зарбдор филиали томонидан ўрганилиб чиқилиб, фуқарога 27 600 000 (йигирма етти миллион олти юз минг) сўм миқдоридаги кредит ажратилди, натижада бир нафар ишсиз ёш фуқаро тадбиркорга айлантирилди.

Қабулхона таркибида Тадбиркорларнинг жамоатчилик кенгаши ҳам ўз фаолиятини олиб боради, улар фаол тадбиркорлар, ҳуқуқшунослар ва жамоатчиликнинг бошқа вакилларидан иборат фуқаролар орасидан сайлаб олиниб шакллантирилган.

Жумладан, Кенгашга «Таш Мин Зарб» корхонаси раҳбари Эшбек Бойкулов, «Зарбдор инвест бизнес» корхонаси раҳбари Дилшод Йўляхшиев ва якка тартибдаги тадбиркор Суюнов Собир каби энг фаол тадбиркорлар киритилган.

Ўтган давр мобайнида Тадбиркорларнинг жамоатчилик кенгаши билан 7 та йиғилиш ўтказилди, ушбу йиғилишларда Қабулхонага тушган мурожаатлар таҳлил қилиниб, тадбиркорларни қийнаётган масала ва тизимли муаммолар муҳокама қилинди ва уларни бартараф этиш бўйича Кенгаш томонидан ишлаб чиқилган таклифлар Кичик бизнес ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлигига киритиб борилмоқда.

Ф.Муродов,

Зарбдор туманидаги Бош вазир

қабулхонаси мудири