Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Бош вазир ўринбосари Зулайҳо Маҳкамова Гулистон туманида бўлди
17:52 / 2023-08-18

ФОТОРЕПОРТАЖ

Бош вазир ўринбосари – Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси раиси Зулайҳо Маҳкамова Сирдарё вилоятининг Гулистон туманига ташриф буюрди.  

Ташриф “Оқила аёллар” ҳаракати фаолияти билан танишиш, оилаларда ажримларни олдини олиш борасида амалга оширилаётган ишлар таҳлили, тегишли ташкилотлар ҳамкорлигида олиб борилаётган ишлар самарадорлигини ўрганиш мақсадига қаратилди.

[gallery-13169]

Таъкиланишича, жорий йилда туманда оилавий ажримлар 50 фоизга камайган. Бундай натижадорликка барча салбий кўрсаткичларда эришиш мақсадида вилоят бўйича оилаларда ажримларни олдини олишга қаратилган “Гулистон туман тажрибаси”ни кенг оммалаштириш бўйича масъулларга кўрсатмалар берилди.

Бунда маҳаллалардаги “бешлик” ҳамда ҳамкор ташкилотлар, прокуратура, ички ишлар, адлия органлари, фуқаролик ишлари бўйича судлар, тиббиёт бирлашмаси, Ёшлар ишлари агентлиги, Камбағалликни қисқартириш ва бандлик,  Хотин-қизлар тадбиркорлик марказлари, “Оқила аёллар” ҳаракати аъзолари, кўча бошлари билан  биргаликда ишларни тизимли равишда  янада жадаллаштириш зарурлиги таъкидланди.

 

Шаҳриёр ОРТИҚБОЕВ(сурат),ЎзА