Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Бош вазир ўринбосари Уйчи туманида ўрганиш олиб борди
12:46 / 2025-09-08

ФОТОРЕПОРТАЖ

Бош вазир ўринбосари – Оила ва хотин-қизлар қўмитаси раиси Зулайҳо Маҳкамова Наманган вилоятининг Уйчи туманига ташриф буюрди.  

Дастлаб Овчибулоқ маҳалласида хотин-қизлар бандлигини таъминлаш, миграциядагиларни қайтариш, янги иш ўринлари яратиш борасида амалга оширилган ишлар билан танишилди. Туман ҳокими ўринбосари С. Аҳмадалиева хотин-қизлар бандлигини таъминлаш юзасидан амалга оширилган ишлар бўйича тақдимот қилди.

[gallery-25202]

Мазкур туманида тажриба тариқасида хотин-қизлар бандлигини таъминлаш, уларни миграциядан қайтариш, ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштириш, касб-ҳунарга ўқитиш, ёшларни оилага тайёрлаш йўналишларида иш ташкил қилиш вазифаси тўртта сектор – ҳоким ўринбосари, ИИБ, адлия, тиббиёт раҳбарларига мавжуд 53 та маҳалла кесимида тақсимлаб берилди. Бу тизим ҳар бир туманда жорий этилади. 

Шу ернинг ўзида маҳалла еттилиги билан суҳбатлашилиб, келгусидаги муҳим вазифалар белгилаб берилди.

Овчибулоқ маҳалласида 5375 нафар аҳоли истиқомат қилади. Шундан 2510 нафари хотин-қизлардан иборат иборат бўлиб, йил бошида ўтказилган хатлов жараёнида 105 нафари ишсиз, деб топилган. Ҳозирга келиб уларнинг барчаси иш билан таъминланди.

Мазкур маҳалладаги хонадонларда уй меҳнати орқали данакчилик, асаларичилик, кулолчилик, гулчилик, паррандачилик, чорвачилик, кўрпа-тўшак тайёрлаш ва тикувчилик йўналишларида хотин-қизлар бандлиги таъминланмоқда. Жумладан, Моҳира Мамадалиева, Карима Ҳотамова, Моҳира Дадабоева, Малика Мамадалиевалар хонадонларидаги тажриба қўллаб-қувватланди. Улар узоққа бормай, маҳалласининг ўзида, хонадонларда иш билан таъминланиб, оиласига даромад келтирмоқда. Бу каби касаначилик фаолиятини кенг оммаллаштириш тавсия этилди.

“Чўртук” маҳалла фуқаролар йиғинида тадбиркор Исоқжон Қаҳҳоровга тегишли “Муштарий – АИ” МЧЖда бугунги кунда ўндан ортиқ атлас, адрас  матолари ишлаб чиқарилмоқда. Корхонада 20 га яқин хотин-қизнинг доимий бандлиги таъминланган. Ҳозирги кунда ишлаб чиқарилган маҳсулотлар Самарқанд, Бухоро вилоятлари ҳамда Марғилон шаҳрига етказиб берилмоқда.

Шу ерда жойлашган яна бир корхона – “Эслем текстиль” МЧЖда духоба ишлаб чиқариш йўлга қўйилган. Қолаверса, бу ерда тикувчилик цехи ҳам мавжуд.

Бош вазир ўринбосари мазкур корхоналар фаолияти билан танишув чоғида мавжуд муаммоларни ҳам ўрганиб, хотин-қизлар бандлигини таъминлаш, янги иш ўринларининг яратилишида амалий кўмакка тайёр эканлигини билдирди.

Ҳотам МАМАДАЛИЕВ(сурат),ЎзА