Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Бош вазир ўринбосари Сурхондарёда
18:46 / 2024-05-09

ФОТОРЕПОРТАЖ

Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари Зулайҳо Маҳкамова Сурхондарё вилоятининг шаҳар ва туманларига ташриф буюрди.

Зулайҳо Маҳкамова ва вилоят мутасаддилари Термиз шаҳридаги 26-мактабда бўлди. Жараёнда таълим масканида оила, мактаб ва маҳалла билан ҳамкорликда олиб борилаётган ишлар ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг топшириғига асосан ташкил этилган Маънавият сектори бурчаги билан танишилди. Зулайҳо Маҳкамова ўқувчилар билан суҳбат қурди, уларнинг муаммо ва таклифларини тинглади. Мактабда касб-ҳунарга ўқитиш масалалари бўйича олиб борилаётган ишлар билан танишди, ўз тавсияларини бериб ўтди.

Бош вазир ўринбосари Зулайҳо Маҳкамова Термиз шаҳридаги 2-оилавий поликлиникага ҳам ташриф буюриб, хотин-қизлар саломатлиги учун яратилган шароитлар билан танишди.  

[gallery-17355]

Поликлиника Бўстон маҳалласида жойлашган бўлиб, унда шаҳардаги 9 та маҳалланинг фуқароларига хизмат кўрсатилади.

Таъкидлаш керак, ушбу муассасада "Соғлом она - соғлом бола" тамойили асосида туғиш ёшидаги аёллар ўртасида фарзандлар орасидаги интервални сақлаш, эмизикли оналар учун фарзандларини кўкрак сути билан озиқлантириш, соғлом турмуш тарзига риоя қилиш, контрацептив воситалардан фойдаланиш борасида малакали шифокорлар томонидан тарғибот-ташвиқот ишларини олиб бориш ҳолати намунали йўлга қўйилган.

Вазир ўринбосари шунингдек, вилоятнинг Ангор ва Жарқўрғон туманларида ҳам бўлиб, у ерда олиб борилаётган ишлар билан танишди.

Жонибек ҚЎЗИМУРОДОВ (сурат), ЎзА