Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Бош вазир ўринбосари Сирдарёда
15:37 / 2024-04-03

Давлатимиз раҳбарининг жорий йил 14 март куни Сирдарё вилоятига ташрифида аҳоли бандлигини таъминлаш, даромадларини ошириш ва камбағалликни қисқартириш борасидаги “Сайхунобод тажрибаси”ни республика бўйича оммалаштириш вазифаси топширилган эди.

Ҳозир мазкур тажрибани вилоятнинг Оқолтин туманидаги маҳаллаларда ҳам жорий етиш бўйича кенг кўламда ишлар олиб борилмоқда.  

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Зулайҳо Маҳкамова тумандаги Шодлик маҳалласида бўлиб, бу ерда амалга оширилаётган ишлар билан яқиндан танишди.  

Бош вазир ўринбосари туманнинг фаол хотин-қизлари билан мулоқот қилиб, аҳоли хонадонларида томорқа ерларидан унумли фойдаланиб, йилига 3 мартагача ҳосил олишни йўлга қўйиш ва хотин-қизлар бандлигини таъминлаш масалалари юзасидан ўз тавсияларини берди.  

Ш.Суяров, ЎзА мухбири