Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 4 декабрдаги “Ўзбекистонда футболни ривожлантиришни мутлақо янги босқичга олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармонига мувофиқ, мамлакатимиздаги вазирлик, идора ва юқори турувчи ташкилотларнинг марказий аппарати ходимлари ўртасида соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб қилиш ҳамда оммавий спортни янада ривожлантириш мақсадида ҳар йили футбол бўйича “Бош вазир кубоги” мусобақасини ўтказиш белгиланган.
Уч йилдан бери анъанавий тарзда ўтказиб келинаётган мазкур мусобақа ўйинлари жорий йилнинг 5-10 ноябрь кунлари ўтказилиши белгиланган. Бу йилги турнирда 43 та жамоа иштирок этмоқда.
Бугун пойтахтимиздаги “Бунёдкор” клубининг ўқув-машғулот майдонларида “Бош вазир кубоги-2021” турнири старт олди.
5 ноябрь кунги 1/32 финал ўйинида қуйидаги жамоалар учрашуви белгиланган:
1. Техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги – Таълим маркази;
2. Соғлиқни сақлаш вазирлиги – Инвестиция ва ташқи савдо вазирлиги;
3. Олий Мажлис Сенати – Энергетика вазирлиги;
4. Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги – АОКА;
5. Мактабгача таълим вазирлиги – Агро марказ;
6. ЎзЛиДеП – ЎзА;
7. Агроинспекция – Давлат статистика қўмитаси;
8. Адлия вазирлиги – Молия вазирлиги;
9. Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги – Сув хўжалиги вазирлиги;
10. Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси – Маданият вазирлиги;
11. Ёшлар ишлари агентлиги – Халқ таълими вазирлиги.
[gallery-4551]
Муҳаммад АМИН (сурат), ЎзА