Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
«Бош вазир кубоги-2020» футбол мусобақасининг ташкилий қўмитаси йиғилиши ўтказилди
16:34 / 2020-09-23

Бугун Жисмоний тарбия ва спорт вазирлигида «Бош вазир кубоги-2020» футбол мусобақасининг ташкилий қўмитаси йиғилиши ўтказилди.


Бугун Жисмоний тарбия ва спорт вазирлигида «Бош вазир кубоги-2020» футбол мусобақасининг ташкилий қўмитаси йиғилиши ўтказилди. Унда ташкилотчилар билан бир қаторда ҳамкор ташкилотлар, жумладан, Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси, Ўзбекистон футбол ассоциацияси, қатор вазирлик ва идоралардан вакиллар ҳамда оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этди. Йиғилишда бу йилги мусобақаларни ўтказиш тартиби, ҳал қилиниши лозим бўлган кўплаб масалалар муҳокама қилинди.

Жорий йилги мусобақалар пандемия шароитида, карантин қоидаларига қатъий амал қилинган ҳолда ўтказилади. Яъни, ўйинларни томоша қилиш учун мухлислар киритилмайди, агарки у майдонда куч синашаётган ташкилот ходими бўлсада.

Футбол мусобақалари бўладиган майдонларга ҳар бир ташкилотдан фақат рўйхатдан ўтган 15 нафар ўйинчи, тренер ҳамда жамоа раҳбари, яъни 17 киши киритилади. Мусобақа иштирокчиларнинг ҳар бирига махсус рухсатнома, яъни бейжиклар тарқатилади ва бейжиги йўқ ҳар қандай ходимга ўйин бўладиган майдонларга киришга рухсат берилмайди.

Шунингдек, ташкилий қўмита томонидан иштирокчиларининг хавфсизлигини таъминлаш, ўйинлар бўладиган майдонларни дизенфикция қилиш, мусобақа ўтказиладиган майдонларга кираверишни антицептик воситалар билан таъминлаш ва бошқа масалалар ҳам эътибордан четда қолмайди.