Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Бош совринни бухоролик чавандозлар қўлга киритди
20:00 / 2023-03-13

Ҳар йили Наврўз – умумхалқ байрами муносабати билан жойларда халқимизнинг қадимий миллий ўйинларидан бири – улоқ кўпкари мусобақалари ўтказилади. Ана шундай мусобақалардан бири Навоий вилояти Учқудуқ туманида Узунқудуқ овулида ташкил этилди.

Мусобақанинг очилиш маросимида мардлик, жасурлик, эпчиллик ва ҳалоллик асосига қурилган улоқ кўпкари миллий ўйини асрлар давомида авлоддан авлодга ўтиб келаётганлиги, бугунги кунда  уни янада ривожлантириш ва тарғиб қилишга алоҳида эътибор қаратилаётганлиги таъкидланди.  

Мусобақада навоийликлардан ташқари, Андижон, Бухоро, Самарқанд вилоятлари ва Қорақалпоғистон Республикасидан юз нафардан зиёд чавандозлар иштирок этди. Энг абжир ва чаққон чавандозлар совринга қўйилган туя, от, қўй, тилла тақинчоқ ва пул мукофотларига эга чиқди.  

Бош соврин  қизил туяга эса Бухоро вилоятидан келган чавандозлар эгалик қилди.  

А.Бўриев, ЎзА