ФОТОРЕПОРТАЖ
Республикамизнинг барча ҳудудларида бўлгани каби Сурхондарёда ҳам тинч ва фаровон ҳаётимизнинг муҳим кафолати ҳамда мустаҳкам ҳуқуқий пойдевори бўлган Бош қомусимиз – Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганининг 33-йиллиги кўтаринки кайфият билан нишонланмоқда.
Термиз шаҳридаги муҳташам Санъат саройида сана муносабати билан байрам тадбири бўлиб ўтди.
Давлат ва жамоат ташкилотлари раҳбарлари, ишлаб чиқариш, ижтимоий ва бошқа соҳалар вакиллари, нуронийлар ҳамда фаол ёшлар иштирок этган тадбирда Конституциямиз мамлакатимизда миллий мустақиллигимизни мустаҳкамлаш, тинчлик ва барқарорлик, миллатлараро дўстлик ва ҳамжиҳатликни сақлаш, ислоҳотларимизнинг ортга қайтмас тус олишини таъминлашда ишончли кафолат экани хусусида сўз юритилди. Бундан 33 йил муқаддам қабул қилинган Бош қомусимиз ҳеч шубҳасиз, мамлакатимиз тарихида янги даврни бошлаб бергани, юртимизда ҳуқуқий демократик давлат, эркин бозор муносабатлари ва хусусий мулк устуворлигига асосланган иқтисодиётни қуриш, халқимиз учун фаровон ҳаёт барпо этиш, Ўзбекистоннинг халқаро майдонда муносиб ўрин эгаллашида мустаҳкам пойдевор бўлиб хизмат қилаётгани таъкидланди.
[gallery-26593]
Тантанали тадбирда таниқли санъаткорлар ижросида Ватанни мадҳ этувчи куй-қўшиқлар, саҳна кўринишлари ва рақслар ижро этилди.
Жонибек ҚЎЗИМУРОДОВ (сурат), ЎзА