Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Бош қомусга киритилаётган ўзгартиришлар “инсон – жамият – давлат” принципига асосланган
14:45 / 2022-06-29

Жойларда “Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг Конституциявий қонун лойиҳаси юзасидан жамоатчилик муҳокамалари ўтказилмоқда.

Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитасида Ўзбекистон Республикаси Конституциясига киритилаётган ўзгаришлар муҳокамасига бағишланган тадбир ташкил этилди. Мазкур тадбирда қўмита раиси Н.Обломурадов, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикери ўринбосари, Экологик партия фракцияси раҳбари Хайрулло Ғаффоров ҳамда бошқарма мутасаддилари иштирок этди. 

Йиғилишда қонун лойиҳаси билан Конституциянинг 60 дан ортиқ моддасига ўзгартиш ва қўшимчалар киритилаётгани бўйича маълумот берилди. Шунингдек, Бош қомусимизга киритилаётган ўзгартиришлар “инсон – жамият – давлат” принципига асосланганлиги, миллий конституциявий ўзликни акс эттириши ва амалдаги Конституциянинг барча бўлимларига туб ўзгартиришлар киритишни назарда тутиши борасида сўз юритилди. 

Муҳокамалар жараёнида қўмита ходимлари ҳам Конституцияга киритилаётган ўзгаришлар бўйича ўз фикр ва таклифларини билдирди. Бу каби муҳокамалар қўмитанинг ҳудудий бошқармаларида ҳам ўтказилиши режалаштирилган. 

Маълумот ўрнида таъкидлаш лозимки, таклиф этилаётган конституциявий қонун лойиҳасида Конституциянинг 60 дан ортиқ моддаларига 200 дан ортиқ ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш назарда тутилган. 

Муҳайё Тошқораева, ЎзА