Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Бош прокурор ўринбосари Хитой элчиси билан учрашди
09:50 / 2024-01-11

Ўзбекистон Республикаси Бош прокурор ўринбосари Светлана Ортиқова Хитой Халқ Республикасининг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Юй Цзюнь билан учрашди.

Бош прокуратурада ўтган учрашувда томонлар икки давлат ваколатли органлари ўртасида ҳуқуқий соҳада шаклланган муносабатларнинг бугунги ҳолати, жиноятчиликка қарши курашиш, қонунийлик ва ҳуқуқ-тартиботни мустаҳкамлаш соҳаларидаги ҳамкорликни янада ривожлантиришнинг  истиқболларини муҳокама қилди.  

Хусусан, мазкур тадбир доирасида хорижий томон Бош прокуратура вакиллари томонидан экология ва атроф-муҳит соҳасида амалга оширилаётган ишлар билан танишди ва ушбу йўналишда Хитойнинг ваколатли органлари билан ҳамкорликни йўлга қўйиш бўйича таклиф билан чиқди.    

Учрашув иштирокчилари бўлиб ўтган мулоқотнинг икки давлат ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларининг ҳуқуқий масалалар бўйича муносабатларини мустаҳкамлашда ва унинг янада ривожланишида янги туртки бўлишини таъкидлади.  

Учрашув икки томонлама конструктив ва ўзаро англашув руҳида бўлиб ўтди.  

Н.Абдураимова, ЎзА