English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Бош прокурор кубоги” ғолиблари
15:21 / 2023-12-04

Бухорода маҳаллаларда истиқомат қилувчи ёшлар ўртасида “Беш ташаббус олимпиадаси” доирасида кураш спорт тури бўйича “Бош прокурор кубоги” Республика (финал) босқичи мусобақаси бўлиб ўтди.

Унда республиканинг барча вилоятларидаги маҳаллаларда истиқомат қилувчи ёшлар ўртасида кураш спорт тури бўйича “Бош прокурор кубоги” мусобақаларининг босқичлари  ўтказилиб, саралаб олинган вилоят терма жамоалари қатнашди.  

Мусобақада Ўзбекистон кураш федерация ходимлари, Ўзбекистон кураш федерацияси раисининг биринчи ўринбосари Комил Юсупов, шунингдек, Бухоро вилоят прокурори, вилоят кураш федерацияси ўринбосари Маҳмуд Истамов, Ёшлар сиёсати ва спорт бош бошқармаси бошлиғи Ўткир Нажмиддинов ҳамда бир қатор мутасадди ташкилотлар раҳбарлари сўзга чиқди.  

[gallery-14880]

Мусобақа 18 ёшдан 30 ёшгача бўлган маҳалла полвонлари ўртасида жамоавий шаклда ўтказилди. Унда Қашқадарё вилояти жамоаси полвонларининг қўли баланд келди ва биринчи ўрин соҳиби бўлди. Иккинчи ўринни Бухоро вилояти жамоаси эгаллади. Учинчи ўринни эса Самарқанд ва Сурхондарё вилоятлари жамоалари қўлга киритди.  

Ғолиб ва совриндор бўлган жамоалар кубок, медаль, диплом ва қимматбаҳо совғалар билан тақдирланди.  

 

Зариф Комилов, Тоҳиржон Истатов (сурат), ЎзА мухбирлари