French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Бош прокурор дарахт кесилиши билан боғлиқ ҳолатни назоратга олди
09:27 / 2025-11-26

Ижтимоий тармоқларда Фарғона вилоятида дарахтларнинг ноқонуний кесилгани, ушбу жараёнда туман ҳокими ўринбосари Экология қўмитаси инспекторига қаршилик кўрсатганига оид видеоёзувлар тарқалган.

Бош прокуратура ахборот хизматидан маълум қилишларича, ушу ҳолат Фарғона вилояти прокуратураси томонидан тегишли идоралар иштирокида ўрганилди.

Аниқланишича, жорий йил 25 ноябрь куни Бувайда тумани ҳокимининг қурилиш, тўсиқларсиз муҳит яратиш, коммуникация, коммунал хўжалик, экология ва кўкаламзорлаштириш масалалари бўйича ўринбосари С.Х. мансабдор шахс бўла туриб, мансаб ваколатидан четга чиқиб, Бувайда тумани Найман маҳалласидан ўтган зовур атрофидаги дарахтларни "Д.С." масъулияти чекланган жамият ишчиси томонидан кесилаётганидан хабар топиб, бунинг олдини олиш чораларини кўраётган Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси Бувайда тумани бўлими инспекторининг қонуний талабларига фаол қаршилик кўрсатиб, хизмат вазифасидан кечишга мажбур қилиб, ҳодиса жойидан олиб кетиб, давлат ва жамоат манфаатларига жиддий зиён етказган.

Мазкур ҳолат юзасидан С.Х. ва бошқаларга нисбатан Жиноят кодексининг 206-моддаси 1-қисми (Ҳокимият ёки мансаб ваколати доирасидан четга чиқиш), 219-моддаси 2-қисми (Ҳокимият вакилига ёки фуқаровий бурчини бажараётган шахсга қаршилик кўрсатиш) ва 198-моддаси 2-қисми (Экинзорларни, ўрмонларни, дарахтларни ёки бошқа ўсимликларни шикастлантириш ёхуд нобуд қилиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. 

Жиноят иши тергови шахсан Бош прокурор томонидан назоратга олинди. 

Н.Абдураимова,

ЎзА