Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Бош прокуратурада юксак давлат мукофотлари топширилди
16:52 / 2024-08-30

Ватанимиз мустақиллигининг 33 йиллиги муносабати билан Бош прокуратурада «Бир бўлсак – ягона халқмиз, бирлашсак – Ватанмиз» шиори остида байрам тадбири бўлиб ўтди.

Видеоконференцалоқа орқали ўтказилган тадбирда Президент Администрацияси масъул ходими, Бош прокуратура, Академия, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳар, Ҳарбий ва Транспорт прокуратуралари, прокуратура органлари фахрийларини ижтимоий қўллаб-қувватлаш жамоатчилик маркази, Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ҳамда Мажбурий ижро бюроси ходимлари иштирок этди. 

Давлат мадҳиясини айтиш билан бошланган тантанали тадбирни Бош прокурор Ниғматилла Йўлдошев кириш сўзи билан очди. Давлатимиз раҳбари томонидан прокуратура органлари олдига қўйилаётган масъулиятли вазифалар моҳияти ҳақида тўхталди, уларни рўёбга чиқариш учун бор имкониятларни ишга солиш лозимлигини таъкидлади. 

Мустақиллик байрами муносабати билан эълон қилинган Президентимизнинг тегишли фармони билан прокуратура органлари ходимларининг бир гуруҳи Ватанимизнинг юксак мукофотлари билан тақдирланди. 7 нафар ходим «Жасорат», «Содиқ хизматлари учун» ва «Шуҳрат» медаллари билан мукофотланди. 

Тадбирда Ватанимизнинг юксак давлат мукофотлари ўз эгаларига тантанали равишда топширилди. 

Бундан ташқари, жиноятчиликка қарши курашиш ва қонунийликни таъминлашга муносиб ҳисса қўшаётган бир гуруҳ ходимлар ҳам Бош прокурор томонидан рағбатлантирилди. 

Шунингдек, 2023 йил якунига кўра, ўтказилган касбий танловлар бўйича «Энг яхши прокурор» (Учтепа тумани прокурори Баҳодир Шеранов), «Энг яхши терговчи» (Оқдарё туман прокурори ўринбосари Синдор Эргашев) ва «Энг яхши давлат айбловчиси» (Бош прокуратура бошқарма прокурори Рислиқбек Исмоилов) номинацияларида ғолиб деб топилган ходимлар ҳам тақдирланди. 

Н.Абдураимова, ЎзА