Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Бош прокуратурада инвестиция лойиҳаларининг бажарилиши танқидий кўриб чиқилди
10:37 / 2024-09-24

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасида давлат кафолати остидаги Халқаро молия институтлари ва Хорижий ҳукумат молия ташкилотлари маблағлари иштирокида амалга оширилаётган инвестиция лойиҳаларининг бажарилиши муҳокама қилинди.

Бош прокурор ўринбосари Баҳриддин Валиев бошқарган йиғилишда давлат кафолати остидаги хорижий кредитлар ҳисобидан Иқтисодиёт ва молия вазирлиги масъуллигида умумий қиймати 1,4 миллиард  долларлик 8 лойиҳа амалга оширилаётгани қайд этилди. Ушбу лойиҳалар доирасида жорий йилнинг ўтган даврида 111,5 миллион долларлик маблағ ўзлаштирилиши таъминланган.

Лойиҳаларнинг белгиланган прогноз кўрсаткичларини бажаришда қолоқликка йўл қўйилган ҳолатлар ҳам мавжуд.  Ана шундай 37,4 миллион долларлик 4 лойиҳанинг масъул раҳбарлари ҳамда бевосита Лойиҳаларни амалга ошириш гуруҳлари иштирокида улар бирма-бир танқидий муҳокама қилинди.

Маблағларни ўзлаштириш жараёнида юзага келаётган лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш, тендер ўтказиш, ўзлаштирилган маблағларни ҳисоботларда тўлиқ акс эттириш ва бошқа муаммоли масалаларни тез фурсатларда бартараф этиш юзасидан “Чора-тадбирлар режаси” ишлаб чиқилди. Ижроси эса назоратга олинди.

Бу борадаги тадбирлар давом эттирилади.

Н.Абдураимова, ЎзА