Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Бош прокуратура: тўртта археология ёдгорлигига 7 миллиард сўмлик зарар етказилган
10:05 / 2023-11-03

Прокуратура органлари томонидан Маданий мерос агентлиги билан ҳамкорликда тарихий ёдгорликларни муҳофаза қилишга қаратилган тизимли назорат тадбирлари ўтказиб келинмоқда.

Мазкур тадбирларда Сурхондарё вилоятининг Шеробод туманида тўртта археология ёдгорлигига 7 миллиард сўмлик зарар етказилгани аниқланган.  

Бош прокуратура матбуот хизмати хабарига кўра, милоддан  аввалги V - I асрларга оид “Таллаган тепа” ёдгорлигининг 40 м2 қисми кесиб олиниб, автомобиль йўли ўтказилиши оқибатида объектга 888 миллион сўмлик зарар етган.  

V–VIII асрларга оид “Ғўринтепа” ёдгорлигининг 200 м2 қисми бузилиб, уй-жойлар қуриб юборилиши оқибатида унга 4,7 миллиард  сўмлик зиён етган.  

I - IV асрларга оид “Хушвақтепа” ёдгорлигининг 12 м2 қисми кесиб олиниб, ҳожатхона қурилгани оқибатида 266 миллион сўмлик, V - VII асрларга оид “Тоштепа” ёдгорлигининг 56 м2 тупроқлари кесиб олиниб, молхона қурилгани оқибатида 1,2 миллиард сўмлик зарар етказилган.  

Аниқланган ҳолатлар юзасидан туман ҳокимлиги мансабдор шахслари ва бошқаларга нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.  

Прокуратура органлари бу йўналишдаги назорат тадбирлари давом эттирмоқда.  

Н.Абдураимова, ЎзА