Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Бош прокуратура: тарихий ёдгорликка 13 миллиард сўмлик зарар етказилган
17:36 / 2023-07-20

Прокуратура органлари томонидан Маданий мерос агентлиги билан ҳамкорликда тарихий ёдгорликларни муҳофаза қилиш ва сақлашга қаратилган тизимли назорат тадбирлари ўтказиб келинмоқда.

Бош прокуратура матбуот хизматидан маълум қилишларича, шундай тадбирларнинг бирида Денов тумани фермер хўжаликларига ер участкаларини бериш масалаларини кўриб чиқувчи комиссия томонидан Қорахон маҳалласида жойлашган I-ХII асрларга оид “Марказтепа” археология ёдгорлиги (0,21 га) қонунчилик талабларига зид равишда боғдорчилик учун фуқаро М.А.га берилгани аниқланди.  

Оқибатда фуқаро М.А. томонидан ушбу тарихий ёдгорликнинг 630 м3 ҳажмдаги ҳудуди бузиб ташланиб, объектга жуда кўп миқдорда, яъни 13 миллиард сўмлик зарар етказилган.  

Текшириш натижасига кўра, тегишли мансабдор шахслар ва бошқаларга нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.  

Мазкур жиноий қилмишлар қонунчиликка киритилган ўзгартиришларга асосан оғир жиноятлар тоифасига ўтказилган ва айбдор шахсларга 7 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси қўлланилади.  

Н.Абдураимова, ЎзА