English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Бош прокуратура “сувда чўккан” пулларни аниқлади
16:16 / 2022-07-25

Бош прокуратура томонидан муттасадди идоралар билан билан биргаликда Ўзбекистон сузиш федерациясида соҳага ажратилган маблағларнинг мақсадли ишлатилиши ўрганилди.

Ўрганишда федерация мансабдор шахслари ва бошқалар мансаб ваколатларини суиистеъмол қилиб, жуда кўп миқдорда жамият манфаатига зарар етказишгани маълум бўлган. 

Хусусан, терма жамоа ҳамда унинг захираси таркибига киритилмаган фуқаро Россия Федерациясининг Волгоград шаҳрида ўтказилган халқаро йиғинга юборилиб, 72 миллион сўм бюджет маблағлари асоссиз ишлатилган. 

Шунингдек, 2021 йилнинг октябрь-декабрь ойларида жами 287 нафар спортчи “D” масъулияти чекланган жамиятига қарашли меҳмонхона хизматидан фойдаланмаган бўлсаларда, электрон ҳисоб-фактураларга сохта ёзувлар киритган ҳолда 1 миллиард сўм пул маблағи талон-торож қилинган. 

Мазкур ҳолатлар бўйича жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

ЎзА