Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Бош прокуратура: Қишлоқ ва маҳаллалар ободлигига ажратилган 21 триллион сўмнинг мақсадли сарфланиши назоратда
10:17 / 2021-04-04

2021 йил 4 апрелда давлатимиз раҳбарининг “Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” дастурларини амалга ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.

Қарор қабул қилинишидан олдин ўтказилган видеоселектор йиғилишида “Обод қишлоқ”, “Обод маҳалла” ва бошқа дастурлар ижросини самарали ташкил этиш, ажратилган маблағлардан оқилона ва мақсадли фойдаланишни таъминлаш, талон-торож қилиш ҳолатларининг олдини олиш бўйича аниқ топшириқлар берилганди.  

Айтиб ўтиш керакки, “Обод қишлоқ”, “Обод маҳалла” ва бошқа дастурлар доирасида жорий йилда 206 туман ва шаҳарнинг 8 мингга яқин қишлоқ ва маҳаллаларида аҳолининг яшаш шароитини яхшилаш мақсадида 21 триллион сўм маблағ ажратилади.

Ажратилаётган пул маблағларини манзилли ва самарали ишлатилишини таъминлаш, талон-торожликларнинг олдини олиш мақсадида Бош прокурор ўринбосари раҳбарлигида республика штаби, вилоят ва туман, шаҳарларда прокурорлар раҳбарлигида алоҳида ишчи гуруҳлар ташкил этилди.

Бош прокурор ўринбосари Акмалхўжа Мавлонов ушбу масалалар ижросига бағишланган йиғилиш ўтказди. Унда қарор билан белгиланган вазифаларни тўғри ташкил этиш, барча вазирлик ва идоралар бир бўлиб, ҳар бир объект бўйича тизимли назоратни таъминлаш масалалари муҳокама қилинди.

Қайд қилинишича, ҳар бир объектга қурилиш, таъмирлаш ва ободонлаштириш ишларининг боришини кунлик ўрганиш учун прокуратура ва департамент ходимлари бириктирилди.

Ҳудудий ишчи гуруҳлар фаолиятини тўғри ташкил этиш ва назорат қилиш учун ҳар бир вилоятга Бош прокуратура бошқарма бошлиқлари жалб этилди.

Бириктирилган барча масъуллар ҳар бир лойиҳа бўйича ер ажратилишидан тортиб, то объект фойдаланишга топширилгунга қадар барча жараёнда шахсан иштирок этади ва кунлик назоратни ўрнатиб, қурилишларни ўз вақтида ва сифатли бажарилиши, бюджет пулининг манзилли ишлатилишини таъминлайди.

Қурилишнинг барча босқичларини онлайн кузатиб бориш мақсадида Бош прокуратурада дастурлар ижроси юзасидан онлайн мониторинг қилиш имконини берувчи электрон дастурий таъминот яратилмоқда.

      Н.Абдураимова, ЎзА