Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Бош прокуратура: Қиш мавсумини беталафот ўтказиш учун барча чоралар кўрилади
09:02 / 2025-12-03

Бош прокурор ўринбосари С.Самадов раҳбарлигида қиш мавсумини беталафот ўтказиш, ёқилғи-энергия ресурсларидан фойдаланишни самарали ташкил этиш юзасидан йиғилиш ўтказилди.

Унда Бош прокуратура, Ички ишлар, Департамент, МИБ, Ўзэнергоинспекция, Ҳудудгазтаъминот, Ҳудудий электр тармоқлари, Иссиқлик электр станциялари, Миллий электр тармоқлари, “Ўзэнергосотиш”, “Ўзкимёсаноат”, “Ўзтрансгаз”, “UzGasTrade” жамиятларининг республика ва Фарғона вилоят, туман (шаҳар) раҳбарлари иштирок этди.

Йиғилишда аҳоли ва иқтисодиёт тармоқларини барқарор энергия ресурслари билан таъминлаш, энергия ресурсларини иқтисод қилиш, тармоқларда йўқотишларни қисқартириш, ресурсларни талон - торож қилишнинг олдини олиш борасида амалга оширилаётган ишлар танқидий муҳокама қилинди.

Хусусан, ресурсларни иқтисод қилишнинг қўшимча манбаларини илмий-техникавий ўрганишлар асосида аниқлаш мақсадида олимлар ҳамда соҳа мутахассисларидан иборат ишчи гуруҳи томонидан Фарғона вилоятида ўрганилиши лозим бўлган асосий йўналишлар белгилаб берилди.

Дебитор қарздорликларни ундириш, тўлов интизомига қатъий риоя этиш, энергия ресурсларини иқтисод қилиш, қуёш панели ва бошқа энерготежамкор ускуналарни ўрнатиш бўйича ишларни янада жадаллаштириш, тармоқдаги йўқотишларни қисқартириш ҳамда мавсумда электр ва газ хўжалиги объектларини эксплуатация қилишда тезкорликка риоя этишлари ҳақида кўрсатмалар берилди.

Тадбир якунида масъул вазирлик ва идора вакилларининг ҳамда ҳудудлардаги штаб аъзоларининг тушунтириш ва изоҳлари эшитилди.

Н.Абдураимова,

ЎзА