Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Бош прокуратура: ижро соҳасини такомиллаштириш чоралари кучайтирилади
10:17 / 2025-11-01

Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тизимитакомиллаштирилмоқда. Давлатимиз раҳбарининг “Суд ҳужжатлар ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони билан суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш самарадорлигини ошириш бўйича Республика ва ҳудудий кенгашлар ташкил этилди.

Бош прокуратурада мазкур кенгашнинг навбатдаги кенгайтирилган йиғилиши бўлиб ўтди.

Бош прокурор Ниғматилла Йўлдошев раҳбарлигида  видеоконференцалоқа тарзида ўтказилган йиғилишда кенгаш аъзолари, Бош прокуратура, Мажбурий ижро бюроси, тегишли вазирлик ва идоралар масъул ходимлари, шунингдек, суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш самарадорлигини ошириш бўйича ҳудудий кенгашлар раислари ва аъзолари ҳамда прокуратура ва бошқа мутасадди идоралар вакиллари иштирок этди.

Танқидий руҳда бўлиб ўтган йиғилишда суд ҳужжатлари ижросини таъминлаш борасида айрим жиддий муаммолар сақланиб қолаётганлиги таъкидланди. Айниқса, компенсация пуллари тўланиши билан боғлиқ мавжуд муаммолар кескин танқид остига олинди.

Долзарб масалалардан бири бўлган алимент ундирувлари ва бошқа муҳим йўналишлардаги ҳужжатлар ижросига тўхталиб ўтилди. Бу борада кенгаш аъзолари ҳамда ҳокимликлар, бюро ва бошқа тегишли идоралар мутасаддиларининг тушунтириш ва изоҳлари эшитилди.

Фуқаролар ҳамда тадбиркорлар фойдасига компенсация тўловларини ундириш, ишга тиклаш ва иш ҳақларини ундириб бериш, шунингдек, эҳтиёжманд фуқароларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш, алимент ундирувларини жадаллаштириш, электрон ҳамкорлик тизимини янада такомиллаштириш ва бир қатор муҳим масалалар бўйича тегишли чоралар белгиланди.

Тадбир якуни бўйича тегишли қарор қабул қилиниб, ижрога қаратилди.

Н.Абдураимова, ЎзА