French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Бош прокуратура ишчи гуруҳи қурилиш соҳасида назоратни амалга оширмоқда
10:58 / 2023-03-11

Қурилиш соҳасидаги давлат дастурлари ижро этилишини назорат қилиш ва мувофиқлаштириш бўйича Бош прокуратура масъул ходимларидан иборат ишчи гуруҳ тузилган.

Мазкур ишчи гуруҳ қурилиш соҳасида Тошкент вилоятида амалга оширилаётган ишларнинг аҳволини ўрганди.  

Маълумот ўрнида: вилоятга 2023 йилдаги давлат дастурлари доирасида амалга ошириладиган қурилиш - таъмир ишлари учун  бюджетдан 2,7 триллион сўм ажратилган.  

Ушбу маблағларнинг 1 триллион сўми маҳалла инфратузилмаларини яхшилаш бўйича давлат дастурига, 1,6 триллион сўми инвестиция дастури, 177 миллиард сўми “Ташаббусли бюджет” дастури ҳисобига тўғри  келади.  

Ўрганиш давомида ажратилган маблағларнинг мақсадли ишлатилиши, хусусан, лойиҳаларга ортиқча иш ҳажмлари киритилаётгани, объектларда қурилиш ишлари сифатсиз амалга оширилаётгани ҳамда амалда бажарилмаган ишларни ҳисоботларга қўшиб ёзилаётгани алоҳида ўрганилди.  

Назорат тадбири давомида 15 нафар буюртмачи, қурувчи, техник назоратчи ва лойиҳачиларга нисбатан маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисида иш қўзғатилди.  

Бундан ташқари, Президентнинг "Ўзбекистон Республикасининг ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастури ҳамда бошқа давлат дастурлари ижроси устидан назоратни кучайтиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги қарори ижроси бўйича туман (шаҳар) прокуратураларида тузилган ҳудудий штаблар фаолияти ўрганилиб, натижаси бўйича уларга келгусида соҳада қатъий прокурор назоратини ўрнатиш бўйича кўрсатмалар бериб ўтилди.  

ЎзА