English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Бош прокуратура: Иш ҳақи ва нафақа пулларининг 8,4 миллиард сўми талон-торож қилинган
11:59 / 2024-12-24

Жамиятда қонунийликни таъминлаш, аҳоли манфаатларини ҳимоя қилиш, жиноятларга қарши курашиш борасида прокуратура органлари томонидан қандай ишлар амалга оширилмоқда? Бош прокуратура ахборот хизмати раҳбари Ҳаёт Шамсуддинов бу ҳақда маълумот берди:

– Аҳолини қийнаётган муаммоларни аниқлаш ва уларни бартараф этишга   алоҳида   эътибор   қаратилмоқда. Хусусан, “Темир дафтар”га киритилган 7 мингдан зиёд оилага ҳар томонлама кўмак берилмоқда. Жумладан, уларнинг 3 минг 749 тасига моддий ёрдам берилди, 273 тасининг уй - жойи таъмирланиб, 98 тасига янги уй –жойлар қуриб берилди. 3 минг 186 нафардан ортиқ эҳтиёжманд оиланинг ишсиз аъзолари бандлиги таъминланди.  

“Аёллар дафтари” ва “Ёшлар дафтари”га киритилган хотин -қизлар ва ёшларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилишга доир ишлар изчил давом   эттирилмоқда. 11 ойда 4 минг 112 нафар ёшнинг иш билан таъминланишида, 6 минг 796 нафарига ижарага ер ажратилишида, 2 минг 147 нафарининг тадбиркорликка жалб этилишида, 5 минг 771 нафари ўзини ўзи банд қилишида, 4 минг 962 нафарининг касб -ҳунар ва хорижий тилларни ўрганиш курсларида ўқитилишида кўмаклашилди.  

Аҳоли бандлиги, экологик муҳитни асраб - авайлаш борасидаги вазифалар ижроси устидан назорат кучайтирилган ҳолда олиб   борилмоқда. Хусусан, 412 нафар ишчи - хизматчиларнинг кечиктирилган 3,1 миллиард сўм иш ҳақи ундириб берилди.  

Прокурорлар ташаббуси билан ўтказилган 711 меҳнат ярмаркасида 9 минг 464 нафар ишсиз фуқаро ишга жойлаштирилди.  

Иш ҳақи ва нафақа пулларининг 8,4 миллиард сўми талон - торож   қилингани   аниқланиб, 76 жиноят иши қўзғатилди.  

“Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида 84,6 миллион дона (режага нисбатан 106 фоиз) кўчат экилиши ҳамда бу ҳақдаги маълумотлар электрон платформага ҳисобга қўйилиши   таъминланди.  

Тадбиркорларга ҳар томонлама кўмак бериш, уларнинг фаолиятига ноқонуний аралашувлар ва бюрократик тўсиқларни   бартараф   этишга   доир   вазифалар   ижросига  эътибор қаратилди. Хусусан, жорий йилнинг 11 ойида тадбиркорлар, шу жумладан, хорижий инвесторларнинг 28 минг 570 нафарига “тез ёрдам” тамойили асосида амалий ёрдам кўрсатилди.  

Шундан 7 минг 28 нафар тадбиркорга 817 миллиард сўмлик кредит, 499 нафарига ер майдони, 140 нафарига бино ажратилиши,  1 минг 302 нафарига рухсатнома ва лицензия берилиши, 9 минг 899 нафарини муҳандислик тизимига уланишида амалий кўмак берилди.  

Натижада фаолият кўрсатмаётган 7 минг 836 тадбиркорлик субъектининг фаолияти қайта тикланиши ҳисобига 10 мингдан  ортиқ   иш   ўрни  йўқотилишининг   олди   олинди. Шунингдек, 7 минг 897 янги тадбиркорлик субъекти ташкил этилиб, 18 минг 565  янги иш ўрни яратилишига эришилди.  

Шу билан бирга, 21 минг 980 ҳолатда тадбиркорлик фаолиятига ноқонуний аралашув ва бюрократик тўсиқлар аниқланиб, бартараф этилди. 15 минг 436 нафар тадбиркорнинг бузилган ҳуқуқлари   тикланди. Хорижий инвесторлар фаолиятида юзага келган 3 минг 231  муаммо ижобий ҳал этилди.  

Кредит маблағлари талон-торож қилинишининг олдини олиш, муаммога айланган кредит қарздорликларининг қайтарилишини  таъминлаш   ишлари   устидан   назорат   янада   кучайтирилди. Ўтказилган назорат тадбирларида кредит маблағларининг 2,6 триллион сўми талон - торож қилингани аниқланиб, банк ва мижоз корхоналар раҳбарларига нисбатан 912 жиноят иши қўзғатилди.  

Амалга оширилган тадбирлар натижасида жорий йил ноябрь ойининг ўзида 7,8 триллион сўмлик муаммоли кредитлар қисқартирилди.  

2024 йилги инвестиция дастури асосида курилиш - таъмирлаш   ишлари   амалга   оширилган объектларда қурилиш сифати ва маблағлардан мақсадли фойдаланишга алоҳида эътибор қаратилиб, 63 миллиард сўмлик сифатсиз ишлар ва 83 миллиард сўмлик қўшиб ёзиш ҳолатлари жойида бартараф этилиб, ҳуқуқбузарликларнинг   олди олинди.  

Мазкур дастурлар ижроси бўйича олиб борилган назорат тадбирларида қонунни бузган 470 нафар шахс интизомий, 1 минг  899 нафари маъмурий жавобгарликка тортилди, 363 жиноят иши қўзғатилиб, давлатга етказилган 116 миллиард сўм ундирилди.  

Хуқуқбузарликлар ва жиноятчиликка қарши курашишборасидаги   тадбирлар   тизимли   равишда   давом   эттирилмоқда. Кўрилган чоралар натижасида 3 минг 287 маҳаллада жиноят қайд этилмади, 4 минг 875 тасида жиноятчилик барқарор сақланиб қолинишига ва камайишига эришилди.  

Тезкор - қидирув соҳасида ҳам назорат кучайтирилиб, ноаниқ шароитларда содир этилган 31 минг 47 жиноят фош этилиши ҳамда қидирувда бўлган 7 минг 995 нафар шахснинг ушланиши таъминланди.  

Терговга қадар текширув, суриштирув ва дастлабки терговда қонунчиликка   риоя   этилишини   таъминлаш   чоралари   доирасида суриштирув ва тергов органларининг 69 минг 810 нафар шахсга нисбатан 56 минг 498 та жиноят иши ўрганилиб, судларга   юборилди. Бевосита прокуратура органлари томонидан 13 минг 522  жиноят иши юзасидан дастлабки тергов ўтказилиб, 12 минг 329 нафар шахсга нисбатан 8 минг 135 жиноят иши судларга юборилди. Жиноят оқибатида етказилган 2,8 триллион  сўмлик зарар ундирилди.  

Очиқлик ва шаффофликни таъминлаш ҳамда аҳолининг ҳуқуқий маданиятини юксалтиришга доир тадбирлар доирасида 140 мингдан зиёд тадбир ташкил этилди. Шундан 42 минг 924 таси оммавий ахборот воситалари орқали амалга оширилди. Бош прокуратура расмий веб - сайтида 5 мингдан ортиқ, шунингдек, ижтимоий тармоқлардаги расмий саҳифаларида 15 мингдан зид хабарлар эълон   қилинди. Прокуратура тизимида амалга оширилган ишлар ҳақида 17 брифинг ўтказилди.  

Бу борадаги ишлар давом эттирилмоқда.  

Н.Абдураимова,  

ЎзА