French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Бош прокуратура: фуқаролардан 200 га яқин мурожаат келиб тушган бўлиб, уларда асосан ҳуқуқий тушунтиришлар сўралган
16:27 / 2023-04-30

Марказий сайлов комиссияси Матбуот марказида Бош прокуратура вакиллари иштирокида брифинг бўлиб ўтди. Унда референдумга тайёргарлик кўриш ва овоз бериш жараёнларида прокуратура органларининг амалга оширган ишлари юзасидан маълумотлар берилди.

Қайд этилганидек, қонун устуворлигини таъминлаш, қонунларга амал қилиниши устидан назоратни амалга ошириш муҳим. Бу борада прокуратура органлари томонидан аҳолининг сиёсий жараёнда иштирокини таъминлашда қонунчиликка риоя қилиниши юзасидан тегишли ишлар ташкил этилди. Барча ҳудудда ишчи гуруҳлар тузилиб, улар зиммасига референдумни ўтказиш жараёнлари, қонун бузилиш ҳолатлари юзасидан мурожаатларни қабул қилиш ва бартараф этиш вазифалари юклатилди.  

Бош прокуратура томонидан қатор халқаро ташкилотлар билан ҳамкорлик йўлга қўйилди. Шунингдек, Матбуот маркази билан доимий алоқа ўрнатилди.  

Қонунийликни, очиқлик ва ошкораликни таъминлаш бўйича ишчи гуруҳлар мунтазам фаолият олиб борди. Шунингдек, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар билан ҳамкорликда ишлар ташкил этилди.  

Қайд этилганидек, референдумга тайёргарлик кўриш давомида фуқароларимиздан 200 га яқин мурожаат келиб тушган бўлиб, уларда асосан ҳуқуқий тушунтиришлар сўралган. Шикоят аризалари келиб тушмаган.  

Муддатидан олдин овоз бериш жараёнида ҳам зарур имкониятлар яратиб берилди. Бу жараёнда қонун бузилиши ҳолати бўйича мурожаат келиб тушмади.

Брифингда комиссиялар фаолиятига аралашиш, фуқароларнинг референдумда иштирок этиш, референдум масалалари юзасидан ташвиқот юритиш ҳуқуқларини амалга оширишларига зўравонлик, алдаш ёки бошқа қонун бузилишига йўл қўйилган тақдирда маъмурий ва жиноий жавобгарлик белгиланиши таъкидланди.  

Муҳтарама КОМИЛОВА,

Носиржон ҲАЙДАРОВ (сурат), ЎзА