Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Бош прокуратура: Ер сотиш билан боғлиқ ноқонуний ҳолатлар фош этилмоқда
10:33 / 2019-12-24

Келишилган пулдан 10 минг долларни фирибгарлик йўли билан олган вақтида жиноят устида ушланган.

“B.T.” масъулияти чекланган жамияти раҳбари М.А. “Замонавий маҳалла” лойиҳаси асосида Сергели тумани Қўйлиқ мавзесида маданий-маиший хизмат кўрсатиш объектларини қуриш учун “B.H.Q” хусусий корхонасига инвестиция шартномаси асосида ажратилган 55 сотихли ер майдонини фуқаро Р.А.нинг ишончига кириб, унга 290 минг АҚШ долларига сотишни режалаштирган. Келишилган пулдан 10 минг долларни фирибгарлик йўли билан олган вақтида жиноят устида ушланган. 

Бу ҳолат Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг Тошкент шаҳар бошқармаси томонидан прокуратура органлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда фош этилди. 

Урганч туманида яшовчи фуқаролар О.Р. ва Э.М. эса “Ҳамид Олимжон” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги ўзларига тегишли бўлмаган 0,2 га ер майдонини фуқаро Ф.Р.га фирибгарлик йўли билан 100 миллион сўмга сотмоқчи бўлган. Шундан 50 миллион сўмни олган вақтларида Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Урганч тумани бўлими ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда ашёвий далиллар билан ушланган.

Бош прокуратура матбуот хизмати хабарига кўра, юқоридаги ҳолатлар бўйича жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.